Президент «Ер участкаларини трансформациялаш ҳақида»ги қонунга қўл қўйди

218

Президент Садир Жапаров «Ер участкаларини трансформациялаш ҳақидаги» қонунни имзолади. Президент маъмурияти қонун «турар-жой қуриш режалаштирилмаган ер участкаларига уй қуриб олган фуқароларнинг кўп йилдан буёнги муаммоларини ҳал қилишга» йўналтирилганини, унинг ёрдами билан «йўл-йўриқларини тушунтириш ва мурожаат қиладиган органларни аниқлаш орқали ер участкаларига ҳужжатлар олиш тартиби бўйича муаммолар ҳал бўлмоқда» деб билдиради президентнинг матбуот хизмати.

«Ўлкада фуқароларнинг яшашига бирор бир даражада таъсир қилган иқтисодий вазиятга вазиятга, нархларнинг ўсишига, пандемияга боғлиқ фуқароларнинг турмушида юзага келган қийинчиликларни ҳисобга олиш билан бу қонун фуқароларнинг қишлоқ хўжалигидаги йўқотишларига боғлиқ компенсацияларни тўлашдан бўшатади», — деб билдиради президентнинг сайти.

Тузатишлар президент имзолаган кундан бошлаб кучга кирди.

Ер участкаларини трансформациялаш ҳақидаги қонунига тузатишларни министрлар кабинети таклиф қилган. Ерларни трансформациялаш ҳақидаги қонун лойиҳасини парламент ўтган йили ҳам қараган эди.

Лойиҳада 1712 гектар ер трансформация бўлиши, бу 11 300 оиланинг муаммосини ҳал қилиши айтилган. Муаммо яратган ер участкалари Чуй вилоятининг Сокулук ва Аламаудун туманларида, Ўш шаҳрида ва Ўш вилоятининг Қорасув туманида жойлашган.

2020-йили ёзда Чуй вилоятининг Аламудун ва Сокулук туманларининг турғунлари бир неча марта Жогорку Кенешнинг биноси олдига митингга чиқиб, депутатлардан транформация ҳақидаги қонунини ёзги таътилга чиққунча қабул қилишни талаб қилишган.