Инвестиция вазирлиги Асман шаҳрининг қурулишини 20 млрд долларга баҳолади

213
Нурадил Бакасов. Сурат: Тенгриньюс

Инвестициялар вазирлигининг ўринбосари Нурадил Бакасов Қозоғистоннинг «Тенгриньюс» нашрига интервью бериб, қирғиз ҳукумати Иссиқкўл вилоятида қургиси келаётган Асман шаҳрининг қурилиш нархи ҳақида айтиб берди. Интервьюда қурилиш 20 миллиард долларга баҳолангани айтилади.

«Бугун бу нархлашнинг бахоси, сабаби лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда. Мазкур масала лойиҳанинг детал нархини билдириб, шу асосида “Асман”ни амалга ошириш бўйича техник-иқтисодий асосни тайёрлайдиган бошқарувчи компанияга берилади. Текширув ишлари бормоқда, керакли инфраструктурани жалб қилиш ва керакли инфраструктура билан таъминлаш бўйича иш бормоқда», — деди Бакасов. Унинг фикрича, 2022-йили биринчи шартномалар тузилиб, лойиҳанинг охирги босқичлари якунланади.

Бакасов эко-шаҳарнинг қурилиши инвесторларни қизиқтира бошлаганини айтмоқда.

«Кўп давлатларнинг инвесторлари қизиқаётганини билдиришти. Сўзлашувлар олиб борилмади. Бугунги кунда биз умумий концепцияга қарши бўлмаган, [“Асман”] шаҳар лойиҳасига қарши бўлмаган шаҳар қуриш учун ҳар бир инвесторга белгиланган майдонни беришга тайёрмиз», — деди у.

Бакасовнинг айтишича, Асман шаҳри ҳақидаги маълумотни Инвестициялар вазирлиги кўплаган ҳамкор давлатларга, Форс кўрфази, Жанубий-ғарбий Осиёдаги ва Туркиядаги инвесторлорга юборди. Инвестмин шаҳарнинг қурилиши чет эл инвесторларини қизиқтиради деб ҳисоблайди.

«Бу эко-смарт-шаҳар, бошқача айтганда, “ақлли” шаҳар. Унинг концепцияси замон ва дунё ҳамжамиятининг талабига жавоб беради. Бу лойиҳа давлат томонидан таклиф қилинмоқда», — деди Бакасов.

Бакасов «Асман шаары» лойиҳасини амалга оширган бошқарувчи компания тузилиб, уни инфраструктура ва энергия билан таъминлаш бўйича иш олиб борилаётганини қўшимча қилди. Қуриб битирилмаган шаҳарни электр машиналари, «ақлли уйлари», билим бериш хаблари ва индустриал боғчалари бор шаҳар қатори тасвирлади.

«Бу шаҳарни қуриш ва лойиҳалар учун тузилаётган бошқарувчи компания томонидан бугун дунёнинг таниқли архитекторлари, қурилиш ва лойиҳалаш билан ишлаган компаниялар билан сўзлашувлар олиб бормоқда», — дейди Бакасов.

Ўлканинг 10 йиллик бюджетига тенг шаҳар

Парламентнинг депутати Дастан Бекешев ҳукуматнинг Иссиқкўл соҳилида эко-шаҳар қуриш ва бу инвесторларни қизиқтира олади деган димоғдор лойиҳасига нисбатан муносабатини қуйидагича билдирди:

«Аввалига мен президентнинг маъмуриятида кимдир наша чекиб, янги Асман шаҳрини қуришни орзу қилган деб ўйладим. Кейин бу нима, ернинг нархини қимматлатиб, сўнг сотиш мақсадида ҳудудни реклама қилиш бўйича фирибгарлик схемасими деб ўйладим», — деб ҳазил қилди у фейсбук саҳифасида.

Дастан Бекешев айтилаётган 20 млрд доллар бу Қирғизистоннинг 10 йиллик бюджети эканини ҳам эсга солди.

«Рекламадан кейин халқ билан муҳокамага ўтишди. Энди эса шаҳарнинг қурилиш нархини айтишди — 20 млрд доллар. 20 млрд — бу бутун ўлканинг 10 йиллик бюджети. Бу пойтахтнинг бюджети ҳам 200 млн доллардан ошмайди», — деб ёзди у.

У «Асман» лойиҳаси умуман амалга ошмай қолади деган хавф катта деб ҳисоблайди.

«Янги президент билан яшаётганимизга ярим йилдан ошди, бироқ ҳеч ким аниқ йўналиш беролмаяпти: бир йил, беш йилдан кейин бизга нима бўалди, ҳаётимиз яхши ва хунук бўла бошлаши учун нима қиламиз? Бу саволларга ўлканинг лидери жавоб бериши керак. У бизга борадиган йўлни кўрсатиши керак. Ҳозирча бундай йўл йўқ. Ҳозир бировдан тортиб олиш, бировга бериш, бир нарсани таклиф қилиб бош торитб ҳаракатлари бор, бироқ мақсади йўқ. Макулатуранинг миқдорини тоннага кўпайтирадиган навбатдаги стратегияларни ёзишни хожати йўқ, давлат раҳбари бирор бир вақтдан кейин қаерда бўлишимизни, бунинг учун нима қилишимиз кераклигини айтиб бериши керак. Шу сабаб Асман пул топилмаганидан эмас, компетентли мижозлар билан ҳукуматга ишонч йўқлигидан амалга ошмай қолган навбатдаги орзу бўлиб қолади», — деб ўйлайди халқ вакили.

Эртак-шаҳар, орзудаги шаҳар...қўмиз-шаҳар

«“Асман” — келажакдаги экологик тоза шаҳар» деб аталган синов лойиҳаси президентнинг маслаҳатчиси Равшанбек Сабировнинг раҳбарлиги остида 5-июлда таништирилган. Бу ерда сайёҳлик ва инвестиция салоҳияти юқори ҳудудларни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинган.

Лойиҳанинг муаллифи «4 минг гектар майдонни эгаллаган концептуал янги шаҳарнинг қурилишига шаҳарни таъмирдан ўтказишга кетган пулдан кам пул сарфланади» деб ҳисоблашади. Ҳаводан шаҳарнинг кўриниши қомузга ўхшаши керак.

Муаллифларнинг фикрича, шаҳар 500 минг доимий яшовчига молаштирилади, бутун эко-шаҳарнинг ўзи 7-10-йиллик муддатда қурилади. Лойиҳа муаллифларининг айтишича, лойиҳани амалга ошириш иқтисодга катта инвестиция тортишга, янги ши ўринлари тузишга, маҳаллий қурилиш материалларига, озиқ-овқатга, хизмат кўрсатишларга талабни оширишга имкон беради .

Уларнинг ғоясига кўра, шаҳарнинг ишлаб чиқариш инфраструктураси «ақлли шаҳар» классида юқори технологик томондан ишлаб чиқишларга асосланиб, муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланиш, ресурсларни ва транспортнинг экологик тоза турларидан  оптимал фойдаланиш ҳамда шил иқтисод принципларини сақлаш билан амалга оширилади.