Centerra Қирғизистоннинг «Қумтўр» келишимларидан чиқиш ташаббусига жавоб берди

198
Иллюстратив сурат

Centerra Gold Inc. Қирғизистоннинг коррупция сабаб «Қумтўр» лойиҳаси бўйича инвесторлар билан шартномаларни денонсациялаш ҳақидаги билдирувига изоҳ берди.

«Қирғиз ҳукумати Қумтўрни қўлга олиш учун асоссиз даъволардан фойдаланмоқда», — деб ёзади «Азаттык» Centerraнинг вакилларини билдирувини.

*Қирғизистон «Қумтўр» бўйича шартномалардан чиқиш жараёнини бошлади. МХДҚнинг маълумотига кўра, бунга «канадалик инвесторлар билан ҳамкорлик қилиш вақтидаги масштабли коррупция» сабаб.

Инвесторнинг фикрича, Қирғизистон билан чет эл компаниялари ўртасидаги охирги 20 йилда «Қумтўр» лойиҳаси бўйича тузилган шартномаларни бир томонлама бузиб бўлмайди. Centerra агар қирғиз ҳукуматини инвестор билан муаммоси бор бўлса, унда қирғиз ҳукумати халқаро арбитраж судига мурожаат қилиши керак деб ҳисоблайди. «Centerra бу муаммони қирғиз ҳукумати билан конструктив диалог орқали ҳал қилиши тўғри эди. Бироқ уларнинг алоқадан бош тортиши бизга арбитраж ва бошқа қонуний йўллар орқали самарали чора излашдан бошқа йўл қолдирмади», — деб билдирди инвестор.

Аввалроқ Канаданинг Centerra Gold Inc. компанияси Қумтўр кони Қирғизистоннинг қарамоғига ўтгандан кейинги зарарни 926,4 млн доллар деб баҳолаган. Инвестор Қирғизистоннинг ҳаракатини «ёлғон ва одамларни адаштирган маълумот асосида конга бўлган назоратни тортиб олиш» қатори баҳолашини айтган.

Бундан ташқари, молиявий хизмат кўрсатган америкалик StoneX Group Inc. корпорацияси «конни босиб олинди» дейилган билдирувлар сабаб «Кыргызалтын» ОҲЖни Лондон судига бериб, 1 млн доллардан ортиқ пул талаб қилмоқда.

Корпорация «Кыргызалтын»ни StoneXнинг олтинини метрик тоннасининг ярмини етказишни тўхтатган деб айбламоқда. «Кыргызалтын» трейдер «Қумтўр»га берадиган 29 млн долларни қўлга олишга ҳаракат қилган деб айбланмоқда.