Айзада Қанатбекованинг ўлим вақтини аниқлашнинг имкони бўлмади. Суд давом этмоқда

227

13 августда Бишкекнинг Биринчи май туман судида ўғирланиб ўлдирилган Айзада Канатбекованинг иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлди. Суд бу ишни бир неча ойдан бери кўриб чиқмоқда, бироқ мажлис турли сабаблар билан жилдирилиб келади.

Бу иш бўйича тергов одам ўғирлашда иштироки бор деб ҳисобланган беш киши айбланувчи қатори ўтмоқда.

Мажлисда нима бўлди?

Унда асосий масала Айзада Канатбекованинг ўлим вақтини аниқлаш бўлди. Бунинг учун суд-тиббий эксперти чақиртирилди.

Бироқ унинг айтишича, қизнинг жасади ўлимидан бир сутка ўтгач олиб келингани учун аниқ ўлим вақтини аниқлашни имкони бўлмаган.

«Бизнинг усул бўйича агар бир суткадан ортиқ вақт ўтиб кетса, биз [ўлим вақтини] аниқлай олмаймиз [...] Хулосада «ўлим вақтига жасад текширилаётганда бир суткадан ортиқ вақт бўлган» деб ёзилган», — деди у суд мажлисида.

Унинг айтишича, қизнинг жасади моргга 7 апрель куни кечаси келтирилган.

*Айзада Канатбекова 5 апрелда эрталаб ўғирланган. Унинг жасади икки кундан кейин топилган. 7 апрелда соат 13:14да Аламудун ТИИБга чўпон — Чонг-Таш қишлоғининг турғуни қўнғироқ қилган. У Чокморов (Чонг-Таш) ва Арашан қишлоқларининг ўртасида Honda Civic турганини айтган.

Чўпоннинг айтишича, у машинани далада 5-6 апрелда кўрган, бироқ ботқоққа ботиб қолган машинага ўхшатиб, эътибор бермаган.

Жабрланувчи томоннинг адвокати Нурбек Токтакунов суд-тиббий экспертдан нима сабабдан бу мажлисда айтган маълумотини хулосада кўрсатган эмас деб сўради.

«Ўлим вақти бу ерда [хулосада] кўрсатилмагани бу менинг хатойим», — деди эксперт.

Токтакуновнинг фикрича, жабрланувчи томон бу атайлаб қилинган иш деган гумонда.

«Олдин ўлдирди деб қарор чиқаришган, аниқроғи Замирбек Тенизбаевга нисбатан ишни тўхтатишган. Ўлдирган одам ўша деб, шу асосида [ишни тўхтатишган]. Бироқ ўлим вақти аниқланмаса қандай қилиб улар бирор бир қарорни қабул қила олади?» — деб айтди адвокат «Клооп»га.

Бундан ташқари, суд мажлисида судья экспертизанинг натижаси бўйича айбланувчилар қўлга олингандан кейин уларнинг танасида жароҳатлар ва кўкарган жойлари аниқланмаганини маълум қилди. Унинг айтишича, бу айбланувчилар милиция томонидан калтакланган эмаслигини исботлайди.

Шунингдек йиғинда судья руҳий экспертизанинг хулосасини ўқиб берди. Унинг айтишича, айбланувчиларнинг бири — Сиймик Молдосариев «ақли ноқис, сурункали руҳий касал».

Бироқ экспертлар хулосасида айбланувчи шунга қарамай, жиноятга қўл ураётганда нима қилаётганини тушунган, ўзини бошқара оларди, шу сабаб «уни ақли-ҳуши жойида деб ҳисоблаш керак» деган хулоса чиқарган. Судьянинг айтишича, гумондорларнинг қолган тўртови экспертлар руҳий текширувдан кейин ҳеч қандай касаллик ёки жабрланишни топмаган.

13 августдаги йиғинда суд ишининг материалларини ўрганмоқда. Кейинги мажлис 6 сентябрга белгиланди, бу ерда икки томоннинг фикри бор.

Бу ишнинг биринчи мажлиси қандай ўтганини бу ердан, иккинчиси ва учинчи мажлислар ҳақида шу ердан ўқий оласиз. Тўртинчи мажлисда батафсил бу ердан, бешинчисини шу ердан ўқий оласиз.

Айзада Канатбековани ўғирлаб, кейин ўлдирилиши

Айзада Канатбекова 5 апрелда тонгги соат 5да ўғирланган. Орадан икки кун ўтгандан кейин 7 апрелда Бишкекнинг четидаги даладан чўпон машинани кўриб, у ерда қизни ва уни ўғирлаб кетган одам Замирбек Тенизбаевнинг жасади топилган. Милиция Тенизбаев қизни ўлдириб, кейин ўз жонига қасд қилганини билдирган. Кейинчалик Тенизбаев Айзадани ўлдиришдан олдин зўрлагани маълум бўлган.

Айзада Канатбековани ўғирлашга беш киши ёрдам берган — икки марта судланган Кубанич Токон ўғли билан Замирбек Раманкулов, бир марта судланган Ажикабил Рисбай ўғли, жиноий жавобгарликка тортилган Орозбек Нурумбетов ва судланмаган Сиймик Молдосариев.

Айбланувчиалрнинг барига «Олдиндан келишиб, кўпчилик билан ўғирлаш» моддаси бўйича айб қўйилмоқда. Орозбек Нурумбетов айбини тўлиқ тан олди. Раманкулов айбини тан олмади, қолган гумонланувчилар айбини қисман тан олишди.