12-августда коронавируснинг янги 417 ҳолати аниқланди. Бу ҳақда республика штабдан билдиришди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳрида — 201;
- Чуй вилоятида — 83;
- Боткен вилоятида — 27;
- Жалолобод вилоятида — 14;
- Иссиқкўл вилоятида — 38;
- Ўш шаҳрида — 8;
- Ўш вилоятида — 13;
- Норин вилоятида — 16;
- Талас вилоятида — 17.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 170 770га етди.
Охирги суткада 743 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Шу билан ўлка бўйича 160 794 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 2 382 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганлар — 3 771.
Бундан ташқари, охирги суткадакоронавирус юқтирган 6 киши вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 2 426 нафар киши вафот этди.
Шунингдек, бир кеча-кундузда умумий 22 563 киши эмланди. Республика штабининг маълумотига кўра, 12-августда COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 562 мингдан ортиқ одам олди, иккинчисини эса — 216 мингдан ортиғи.