Рус тилида хизмат кўрсатгани учун калтакланган қиз: Рус ва қирғиз сиёсатчилари нима деди?

290
Вячеслав Володин / Аркадий Дубнов / Дастан Бекешев / Владимир Жириновский

2-августда Бишкек шаҳридаги «Технопарк» савдо марказида жойлашган MagicCity болалар ўйин марказининг ходимларига ҳужум бўлган. кўнгил очар марказга боласи билан келган мижозга ходим рус тилида хизмат кўрсатгани ёқмаган. Натижада у ходимни калькулятор билан уриб юборган.

Милиция бу воқеани олдин «Майда бебошлик» билан рўйхатга олиб, 29 ёшдаги гумондорни қўлга олган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси гумондорга огоҳлантириш бериб, рус тили Конституция бўйича Қирғизистонда расмий тили эканини таъкидлаган.

Бу воқеага Россиянинг ҳукумати ва айрим сиёсатчилар эътибор берган. Улар Қирғизистон ҳукумати «русий забон фуқароларга босим ўтказиш» фактларига йўл берилмаслиги кераклигини билдиришган. Бу билдирувдан кейин милиция гумондорнинг моддасини оғирлаштириб, уни «Бебошлик» моддасига ўзгартирган.

Россия ҳукуматининг реакцияси

MagicCity’даги воқеанинг видеоси 5-августда ижтимоий тармоқларга тарқалгандан кейин биринчилардан бўлиб Россиянинг Қирғизистондаги элчиси Николай Удовиченко фикр билдирди. У «миллий нафрат шартида агрессив ҳаракатларни айбламай бўлмайди» деган фикрни ёзган.

Удовиченко элчилик воқеага етарли даражада баҳо берилиши учун қирғиз ҳукуматига мурожаат қилишини таъкидлаган.

Кейинчалик, 10-августда ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев Удовиченко билан учрашиб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари бу воқеа бўйича текширув олиб бораётганини айтган. Казакбаев ички миллатчиликнинг айрим ҳолатлари Қирғизистондаги рус миллатидаги фуқароларнинг ҳуқуқлари доим бузилмоқда деган маънони англатмаслигини таъкидлаган.

Сурат: ТИВ

Бу жиҳатдан олганда, Руслан Казакбаев Россиянинг дипломатик вакиллигидан айрим рус сиёсатчиларининг эътиборини бундай муаммолар бўйича кескин билдирувларнинг ва уларни икки ўлкани боғлаган тарихий дўстлик муносабатларига ханжар уришга ҳаракат қилган провокация элементларидан эътиборини қолдиришга тиришиб, жамоат майдонига олиб чиқишга чақириш қабул қилинмаслигига эътибор қаратишни сўради», — деб билдиришди ТИВдан.

Ўз фикрини фуқаровий жамиятни ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича Россия президентига қарашли кенгаш ҳам билдирди. Кенгашнинг аъзоси Кирилл Вишинский MagicCity’даги воқеадан ташқари, Иссиқкўлда рус миллатидаги ўсмирни калтакланишини ҳам эсга солди*.

*Жорий йилнинг июнь ойида 9 ёшдаги Иванни Иссиқкўл вилоятида ўтган дзюдо бўйича спорт тадбирида ўзи билан тенг 10га яқин бола калтаклаган. Жабрланувнинг адвокати билдиришича, калтакланишига боланинг диний эътиқоди сабаб бўлган — у спорт мусобақасига борган ягона рус миллатидаги ўсмир бўлган. воқеани Министрлар кабинетининг раиси Улукбек Марипов ўз назоратига олган.

«Бу кўринишлар асосида рус тилли одамларни тил ва миллат белгиларига қараб босим ўтказиш ҳаракати ётади [...] Бу воқеалар ЕОИИ ва ЖҲШТнинг аъзоси бўлган Қирғизистонда, Россия билан стратегик ҳамкорликка йўл олган ўлкада бўлгани алоҳида хавотирга сабаб бўлмоқда», — деб ёзган Вишинский.

9-августда Россия давлат думасининг депутатлари Жогорку Кенешнинг спикери Талант Мамитовга мурожаат қилишга қарор қилишган. Давлат думасининг раиси Вячеслав Володиннинг айтишича, россиялик депутатлар Мамитовдан MagicCity’даги воқеа бўйича терговни ўз назоратига олишини сўрамоқчи бўлишган.

«Олдин ҳам шундай бўлган, рус тили Қирғизистонда расмий тил мақомига эга эканини ва қонун ўлканинг Конституциясида кўрсатилганини ҳисобга олганда [бунга] йўл берилмаслиги керак. Депутатлар русий забон турғунларга шундай муносабатда бўлганларга нисбатан Россияга киришни тақиқлаш каби чора қўллашни ишлаб чиқишни таклиф қилишмоқда*», — деб ёзган Володин.

*Мақола тайёрланаётганда MagicCity’нинг ходимига қўл кўтарган Али Алимбаевга Россияга кириш 10 йилга тақиқлангани маълум бўлди.

Россиянинг Қирғизистондаги элчисини чақиртириб олиш таклифи

Давлат думанинг 9-августда бўлган йиғинида депутат ва ЛДПР партиясининг лидери Владимир Жириновский Россиянинг Қирғизистондаги элчисини чақиртириб олишни ва Қирғизистон билан савдо-иқтисодий алоқаларни узишни таклиф қилган.

«Элчи чақиртирилсин! Россиянинг Қирғизистондаги элчиси зудлик билан чақиртирилсин! Қирғизистон билан тижорий алоқаларнинг бари тўхтатилсин», — деган Жириновский.

Бундан ташқари, сиёсатчи Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги олдида митинг уюштириб, Россиядаги қирғиз мигрантлари сонини камайтиришга чақирган.

Сурат Жириновскийнинг ижтимоий тармоғидан олинди

Митинг вақтида Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Гулнара Клара-Самат Жириновскийни элчиликка чақириб, сиёсатчи билан сўзлашган. Элчи бу ҳолат «кундалик даражадаги воқеа қатори қаралишини» ва «ўлканинг ваколатли органлари тегишли ишларни бажараётганини» таъкидлаган.

Учрашув якунида Клара-Самат ва Жириновский бу воқеани қизиққан томонлар қирғиз-рус муносабатини бузишга ҳаракат қилишда фойдаланиши мумкин деган фикрга келишган.

Сайлов олдидан популизм

Жогорку Кенешнинг депутати Дастан Бекешев айрим россиялик сиёсатчиларнинг воқеага боғлиқ билдирувларини Россияда 19-сентябрда бўладиган парламент сайлови олдидан «публикага ўйнашмоқда» деб атади.

«Бироқ бизни депутатлар бу бўйича фикр билдиришмади, фақатгина ТИВ маълумот берди. Бироқ бу бўйича қаттиқроқ айтиш керак эди. Сабаби публикага ўйнаб, бизда рус тили босимга учраётгани — бу бўлмаган нарса. Бизда кўпчилик рус тилида гаплашади, мен ҳам буни сизларга рус тилида айтяпман», — деди Бекешев.

Марказий Осиё бўйича эксперт Аркадий Дубновнинг фикри ҳам депутат Дастан Бекешевникига ўхшаш. Дубнов воқеа бўйича билдирув қилган Россия сиёсатчилари — Володин билан Жириновскийни — парламент сайлови олдидан «очко тўпламоқчи бўлишмоқда» деб ҳисоблайди.

«Бу ксенофобия кайфиятида юрган, меҳнат мигрантларига қарши бўлган, "буюк держава"га бўлган соғинчи мавжуд россияликларнинг овозини олиш учун бўлган кураш. Жириновский билан Володиннинг гапларини маргиналларнинг сўзларига тенглайман ва бу популистик, примитив билдирув. Улар сайловчи деб шу синфни тузиб, унга таянишмоқда», — деди Дубнов «Азаттык»қа берган интервьюсида.

Шунингдек, эксперт бу воқеа «Россияга нисбатан Қирғизистоннинг умумий муносабатини кўрсатмайди» деб таъкидлади.

Илья Варламов

Қирғизистонга бир неча марта келиб, Бишкек ва Ўш шаҳарларининг инфраструктурасини ўрганган россиялик блогер Илья Варламов ҳам бу воқеа бўйича фикрини ёзди.

Блогер MagicCity’даги воқеанинг аҳамияти ижтимоий тармоқларда турлича айтилаётганини билдирди. Варламов рус миллатидаги фуқаролар бошқа давлатларда ўзини хавфсиз ҳис қилмоқчи эканини ҳамда Россиядаги бошқа миллатдаги фуқароларга ҳам ҳурмат билан муносабатда бўлиши керак деди.