Қирғизистон Туркманистондан электр энергиясини сотиб ола бошлаганини 11 августда энергетика вазирлигининг матбуот хизмати билдирди. Вазирлик раҳбари Доскул Бекмурзаев ва Туркманистоннинг энергетика вазири Чаримират Пурчеков тегишли шартномага қўл қўйишди.
Имзоланган шартномага кўра, 2021 йилнинг август-декабрь ойлари орасида Туркманистон Қирғизистонга 500 млн кв/соатдан ортиқ электр энергиясини беради.
Энергетика вазирлигининг маълумотига кўра, 9 августгача Туркманистон 19,2 млн кВт/соат электроэнергиясини берган. Бироқ вазирлик муассаса электр энергиясини қандай нархда сотиб олишга келишганини очиқ айтмаган.
Энергетика вазирлигидан Туркманистондан табиий газни ҳам сотиб олиш бўйича сўзлашувлар бораётганини қўшимча қилишди.
Бунгача президент Садир Жапаровнинг 2021 йилни 27-28 июнидаги Туркманистонга бўлган расмий сафари давомида икки ўлканинг бошчилари Қирғизистонга электр энергиясини экспорт қилиш ҳақида келишган.