Тиббиёт фанлари доктори, профессор Макенжан Мүсүралиев 68 ёшида бевақт оламдан ўтди. Бу ҳақдаги маълумотни мазкур ўқув юртининг матбуот хизмати билдирди.
Макенжан Мүсүралиев 1954-йили 3-январда Талас туманининг Талди-Булак қишлоғида туғилган. 1977-йили ўша вақтдаги Қирғиз давлат тиббиёт институтини тугатган. Профессор 1992-йилдан бери КММАнинг Акушерлик иши ва гинекология кафедрасини бошқариб келган.
Мүсүралиев 210дан ортиқ илмий ишларнинг, 7 монография ва 23 ўқув-методик қўлланмаларнинг муаллифи. Шунингдек, Москва шаҳридаги мустақил фанлар академиясининг аъзо-корреспонденти.
Муаллиф: Дилде Шатанова