Рисбек Альчиев Бишкек шаҳрининг прокурори бўлиб тайинланди

231

Бишкек шаҳрига янги прокурор тайинланди. Бу ўринга бир неча ой бош прокурор Курманкул Зулушевнинг ўринбосари бўлиб ишлаган Рисбек Альчиев келди.

Альчиевни бунгача эгаллаган хизматидан бўшатиш ҳақидаги буйруққа 11-августда президент Садир Жапаров қўл қўйган.

Альчиевгача пойтахт прокурори хизматида ишлаган Марсбек Кидикбаев қурилиш компанияларининг бирига ва раҳбариятига босим ўтказгани учун ишдан бўшатилган.

Бош прокуратуранинг версиясига кўра, Кидикбаев қурилиш компаниясининг етакчисини ноқонуний жиноий жавобгарликка тортган. Бу қайси компания ва қайси тадбиркор ҳақида сўз бўлаётгани очиқланган эмас.

Рисбек Альчиев ким?

Бу одам ҳақида маълумотлар оз. У 2017-йили Бишкек шаҳар прокурорининг ўринбосари бўлгани, бу хизматгача Иссиқота туманининг прокурори бўлиб ишлагани маълум.

Бир қанча ОАВлари берган маълумот бўйича, 2018-йили Альчиев ишсиз қолган, ўша вақтдаги бош прокурор Ўткурбек Жамшитов уни коллегия йиғинидан кейин ишдан бўшатган.

Октябрь воқеаларидан кейин 2020-йилнинг 16-октябрида Альчиев Бош прокуратурага бўлим бошчилик хизматига тайинланган.

Кейин 2021-йилнинг 31-мартида Садир Жапаров Альчиевни бош прокурорнинг ўринбосарлигига тайинлаш ҳақидаги буйруқни имзолаган. Аввалги ўринбосар Жамиля Жаманбаева ўз аризаси асосида ишдан кетган.