Собиқ Бишкек мэри в.б. Сарибашов хизматдан кетгач парламент сайловга қатнашишини билдирди

259

Бишкек шаҳар мэри вазифасини бажариб, ўн кундан кейин ўз истаги билан ишдан кетган Таалайбек Сарибашов парламент сайловига қатнашишини билдирди. Бу ҳақда у «Регион» телеканали мухбирига берган интревьюсида айтди.

Сарибашовнинг айтишича, Жогорку Кенешнинг депутатлигига номзодини давлатга хизмат қилиш учун қўяди. Шунингдек, у бу қарорни президент Садир Жапаров билан келишиб кейин қабул қилганини таъкидлади.

«Маълум бўлишича, 26-августда Бишкек шаҳар мэрлигига сайлов бўлади. Мен ишдан сайловгача кетишга қарор қилдим. Буюрса, Жогорку Кенешга депутат бўлиб, давлатга хизмат қилиб, яхши қонунларни ёзсам деган фикрда мэрлик хизматини топширдим», — деди Сарибашов.

Таалайбек Сарибашов 2-августда Бишкек шаҳар мэри вазифасини бажарувчи бўлиб тайинланган эди. Тегишли буйруққа министрлар кабинетининг раиси Улукбек Марипов қўл қўйган.

Сарибашов Бишкек шаҳар бошчлигига келишини ўша вақтдаги президентнинг иш бошқарувчиси Алмаз Мамбетов билдирган. Мамбетов ўзи 2-августда Сарибашовнинг ўрнига Ўшнинг мэри вазифасини бажарувчи бўлиб тайинланган.

Таалайбек Сарибашов Ўш шаҳар мэри бўлиб 3 йил ишлаган.