Сарибашовнинг ўрнига Бишкек мэрининг в.б. бўлиб Айбек Жунушалиев келди

232

Бишкек шаҳар мэри вазифасини бажарувчи бўлиб Айбек Жунушалиев тайинланди. У олдин министрлар кабинети раисининг биринчи ўринбосари бўлган. тегишли буйруққа Улукбек Марипов 12-августда қўл қўйди.

«Айбек Жунушалиев Бишкек шаҳрининг янги мэри сайлангунча шаҳар раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб тайинланди», — деб ёзилади министрлар кабинетининг билдирувида.

Мэрни эса Бишкек шаҳар кенгашининг депутатлари 26-августда сайлаши керак.

Бунгача Бишкек шаҳар мэри вазифасини бажарган Таалайбек Сарибашов 12-августда ўз истаги билан ишдан кетган. Сарибашов хизматдан кетаётганда «ҳеч қандай сиёсат» йўқлигини билдирган. У мазкур лавозимда бор-йўғи ўн кун ишлади.

Айбек Жунушалиев ким?

Айбек Жунушалиев — 1976-йили 6-июлда Чуй вилоятининг Кегети қишлоғида туғилган. 1999 -йили Ж.Баласагин номидаги ҚМУда юриспруденция мутахассислигини тамомлаган. Иш фаолиятини шу университетда 2000–йиллари ўқитувчи бўлиб бошлаган.

Жунушалиев 2021-йилгача бир қанча давлат хизматларида ишлаган. 2010–2014–йиллари ҳукуматнинг Чуй вилоятидаги мухтор вакилининг аппарат етакчиси, 2015-йили Меҳнат, миграция ва ёшлар сиёсати вазирлигида статс-котиб бўлган.

2021-йилнинг февралида у министрлар кабинетининг аппарат етакчисини биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. Май ойида Артём Новиковнинг ўрнига министрлар кабинети раисининг биринчи ўринбосари бўлиб тайинланган.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов