Иманқулов: «Толибон»нинг атрофидаги террор ташкилотлар бизга кириши мумкин

275

Қирғизистон Жамоат хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ЖХШТ) билан бирга Афғонистондаги вазият кескинлаб кетишига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Қирғизистоннинг хавфсизлик кенгашининг котиби Марат Иманкулов 12-августда ўтган давра суҳбатида билдирди.

«Ҳозирда Қирғизистоннинг ташқи хавфларидан бири — бу Афғонистондаги толиблар. Улар бир неча ҳудудни босиб олиб, МДҲ чегарасига яқинлашди. Биз уларнинг кучларига бардош беришимиз керак. Албатта, биз ҳам тайёргарлик кўряпмиз, бироқ кучимиз етадими? Биз ЖХШТнинг ёрдамидан умид қиляпмиз», — деди Иманкулов.

Иманкуловнинг айтишича, асосий хавфни «Толибон»* ҳаракати эмас, унинг атрофидаги террор ташкилотлар яратади. Уларнинг ичида Сурия ва Ироқда урушган «Ислом давлати»нинг** жангарилари бор. Иманкулов жангариларнинг кўпчилиги Марказий Осиёдан эканини таъкидлади.

*«Толибон» — радикал ислом ҳаракати, у Қирғизистонда тақиқланган ва террористик деб топилган. «Толибон» ҳаракатининг аскарлари радикал кўринишдаги ҳаракатлари билангина эмас, бошқа террористик гуруҳларга, Қирғизистонда тақиқланган «Аль-Қоидага» алоқаси борлиги билан ҳам маълум.

** «Ислом мамлакати» — Ироқ ва Суриянинг ҳудудида 2013-2019-йиллари уруш ҳаракатларини олиб борган террористик ташкилот. Мазкур ташкилотнинг айрим аъзолари терактни амалга оширишда давом этишмоқда. Бундан ташқари, ИМнинг кўпалаган тарафдорлари дунё бўйича тарқалган, улар Қирғизистонда ҳам йўқ эмас.

«Булар дунёнинг турли бурчидан йиғилганлар, шундай бўлса ҳам бизнинг минтақадан қўшилганлар кўпроқ. Булар Афғонистоннинг шимолий провинцияларини эгаллаб, шуғулланиб, бошқаларни тортишмоқда. Шуларнинг барчаси бизга келиши мумкин. “Толибон”нинг ўзи келмайди, ҳаракатнинг мақсади — ҳукуматини Афғонистонда ўрнатиш. Бизга унинг атрофидаги террор ташкилотлар кириши мумкин», — деб ҳисоблайди Иманкулов.

Хавфсизлик кенгашининг котиби Марказий Осиёга хавф солган террорчилар билан сўзлашиш мумкин эмас, «фақат мамлакатнинг кучини қарши қўя оламиз» деб билдирди. Иманкулов миллий хавфсизлик қирғизистонликларнинг бирдамлигига боғлиқлигини, акс ҳолда давлат органларининг кучи етмаслигини қўшимча қилди.

Афғонистонда вазият қандай?

«Толибон»нинг аъзолари. Сурат: Омар Сохбани / Reuters

«Толибон» экстремистик ҳаракати 2021-йилнинг май ойидан бошлаб Афғонистон ҳудудларини босиб ола бошлади. Бу вақтда «Толибон» билан курашган НАТО ҳарбий-сиёсий ташкилоти ҳарбийларининг бир қисми ўлкадан чиқарилган. АҚШ президенти Жо Байденнинг айтишича, НАТОнинг кучлари Афғонистондан 11-сентябргача тўлиқ чиқарилади.

«Толибон»нинг вакиллари улар Афғонистоннинг 80%ни босиб олганини билдирган, бироқ расмий ҳукумат бу билдирувларни инкор қилиб келади. Бирлашган миллатлар ташкилотининг июндаги ҳисоби бўйича Афғонистоннинг 50%-70% ҳудудий экстремистик ҳаракатнинг назоратига ўтди.

Шу сабаб минглаган афғонистонликлар қўшни давлатларга қочиб ўтмоқда — уларнинг орасида ҳукумат аскарлари ҳам бор.

«Толибон» ҳаракати Марказий Осиёга ҳам хавф солиши мумкинлиги айтилмоқда, сабаби Афғонистон Туркманистон, Ўзьекистон ва Тожикистон билан чегарадош. Террористик ташкилотнинг жангарилари чегарадаги бир қанча ўтказиш пунктларини босиб олишган.

Туркманистоннинг президенти Гурбангули Бердимухамедов чегарага ҳарбий техника жойлаб, ёлланма ҳарбийлардан ҳам фойдаланишни кўзламоқда. Ўзбекистон ҳукумати эса ҳарбийларининг тайёргарлигини текшириб, яқин орада ҳарбий ўқувлар бўлишини маълум қилди.

Бу орада Тожикистон президенти Эмомали Рахмон тожик-афғон чегарасига заҳирада бўлган 20 минг ҳарбийни қайта мобилизациялаган. МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиев Қирғизистон «Толибон» билан курашишда Тожикистонга ёрдам беришини билдирган — икки ўлка Жамоат хавфсизлик шартномаси ташкилотининг аъзолари.