Centerra: Қирғиз ҳукуматининг «Қумтўр»ни босиб олишидан 1 млрд долларга яқин зиён кўрдик

241

Канаданинг Centerra Gold Inc. Компанияси шу йилнинг иккинчи кварталига ҳисоботини тайёрлади. Унда компания Қумтўр кони Қирғизистон тасарруфига ўтгандан кейинги харажатни 926,4 млн доллар деб баҳолади.

Centerra қирғиз ҳукуматининг ҳаракатини «ёлғон ва одамларнинг бошини айлантирган маълумот асосида конга бўлган назоратни назоратни тортиб олиш» қатори баҳолашини билдирди.

Бироқ компания ҳамон «Қумтўр Голд Компани»нинг (конни ишлатаётган Centerrа'нинг филиал компанияси) тўлиқ эгаси эканини таъкидлаб, шундай бўлса ҳам унинг фаолиятини назорат қила олмаслигини, коннинг даромадига таъсир қилолмаслигини билдирган.

«Шу сабаб иккинчи кварталда биз «Қумтўр Голд Компани»нинг молиявий ҳолати ҳақидаги ҳисоботда активларини ва мажбуриятларини бажаришни тўхтатдик, даромад ва камомад ҳақидаги ҳисоботда назоратни иккинчи томонга ўтиб кетишидан келиб чиққан зарарни 926,4 млн доллар деб баҳоладик. «Қумтўр» бўйича натижалар фаолияти тўхтатилган деб кўрсатилди, коннинг жойи консолидацияланган ҳисоботга киритилмади», — деб билдирди Centerra«нинг президенти ва бош ижрочи директори Скотт Перри

Унинг айтишича, «Қумтўр»нинг атрофидаги воқеалар Centerra'нинг бошқа фаолиятига ва бизнесларига таъсир қилмаган. Бу компаниянинг бошқа активларидан иккинчи кварталда 69 минг унциядан* ортиқ олтин қазиб олинганини билдирган.

*Трой унция 31,1034768 граммга тенг.

Centerra'нинг активида Канададаги Маунт Миллиган ва Туркиядаги Оксют конлари қолган. Ҳисобот вақтида Маунт Миллиган Centerra'га 73,6 млн доллар, Оксют — 8,1 млн доллар олиб келган.

Қумтўр атрофидаги воқеалар ва назоратни Қирғизистон томонга ўтиб кетиши

Қумтўр кони атрофидаги можаро бошланганига бир неча ой бўлди.

Қумтўр карьери. Сурат: Ислам Розиев /«Клооп»

Centerra Gold Inc. «Қумтўр Голд Компани» «филиал» компанияси орқали Марказий Осиёдаги баланд тоғли йирик олтин кони Қумтўрни ишлатади. Қирғизистон Centerra Goldнинг акциясидан 26%га эгалик қилади ва компания акцияларининг йирик сақловчиси бўлиб ҳисобланади.

Бироқ Октябрь туман суди 7 майда «Қумтўр Голд Компани» ишхонасидан давлат фойдасига 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар ундиришга қарор чиқарган.

Бундан бир кун олдин, 6 майда парламент депутатлари исталган компанияга сиртдан бошқарув киритишга йўл берган қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилишган эди.

12 майда Қумтўр фаолиятини текширган давлат комиссияси ишининг натижасини чиқариб, олтин қазиш компаниясидан, бунгача суд талаб қилган маблағни ҳисобга олиб 459 млрд сом ёки 4 млрд 252 млн доллар ундиришни таклиф қилган.

Ўша вақтда депутатлар яна бир вариантни таклиф қилишган — «Қумтўр» билан ҳукумат ўртасидаги шартномаларнинг ҳаммасини бекор қилиш ёки ишхонага вақтинча четдан бошқарув киритиш. Кейин 14 майда ташқи бошқарув бўйича қонунга президент Садир Жапаров қўл қўйган.

Кейин 18 май куни ҳукумат Тенгиз Бўлтурукни «Қумтўр Голд Компани» компаниясининг вақтинчалик сиртдан бошқарувчиси қилиб тайинлаган.

Канада ҳукумати ҳам Қумтўр атрофида бўлаётган воқеаларга фикр билдирган. Билдирувга кўра, «Қумтўр Голд» компаниясига ташқи бошқарув киритишга ўтиш Қирғизистонга «тўғридан-тўғри келган чет ўлкалик инвестицияларга зарар қилиш эҳтимоли мумкин».

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раиси Қамчибек Ташиев Жогорку Кенешнинг 17 майдаги навбатдан ташқари йиғинида Қумтўр конига боғлиқ тўрт иш судгача текширувга олинганини билдирган. Бир иш «Қумтўр Голд Компани» ишхонасининг раҳбариятига боғлиқ, қолна уч иш ўша вақтда масъул лавозимларда ишлаган одамларнинг хизмат жиноятлари.

Кейинчалик бир қанча муаммоли саволлар, сиёсатчилар ва депутатларни қўлга олиш бошланган: улар «Қумтўр» конини қазиш бўйича лойиҳани амалга оширишдаги коррупцияда гумон қилинмоқда. Асосан, собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабанов, собиқ собиқ депутатлар Исхак Пирматов билан Талантбек Узакбаев қўлга олинган. Бундан ташқари, бир қанча депутатлар, унинг ичида Асилбек Жээнбеков қўлга олинган.

Қўлга олинган айрим сиёсатчилар тергов билан ҳамкорликка рози бўлиб, уй қамоғига ёки ҳеч қаерга кетмаслик тилхати асосида бўшатилган. Собиқ депутат Узакбаевни суд Қумтўр конини ишлатишдаги коррупция иши бўйича айбдор деб топиб, 300 минг сом миқдорида жаримага тортган.

Бундан ташқари, Қирғизистоннинг иккинчи қочқин президенти Курманбек Бакиев ва унинг ўғли Максимга қидирув эълон қилинган.

Қумтўр конига боғлиқ тўрт жиноий иш текширилаётганини миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 11 августда терговнинг дастлабки натижасини эълон қилган. Тергов далилларни йиғиб, Қумтўр конини ишлатишга боғлиқ шартномаларни тузишда, турли тузатишлар ва тўлиқлашлар киритишда ««Камеко» ва Centerra Gold компаниялари билан ҳамкорлик қилган йиллари тўлиқ масштабли коррупцияга йўл қўйилган деган асосли хулосага» келган.

Ишнинг уч эпизоди бўйича биринчи қочқин президент Аскар Акаевсиртдан жиноий жавобгарликка тортилган. У 16 йил чет ўлкада юриб, 2 августда келиб Қумтўр бўйича кўрсатма берган. 8 августда эса яна Москвага учиб кетган.

Аскар Акаев МХДҚда сўроқ қилингандан кейин. Сурат: «Клооп»

Бундан ташқари, тергов аниқлаган коррупция фактларини ва канадалик инвесторлар билан тузилган Қирғизистон халқининг манфаатларига жавоб бермаган шартнома шартларини ҳисобга олиш билан республиканинг бош прокуратураси биргаликда «Қумтўр» лойиҳаси бўйича шартномаларни тўхтатиш процесси таклиф қилинди деб билдирган МХДҚ.

Centerra Gold қандай йўл тутган?

Centerra Gold Inc. Қирғиз ҳукуматининг ҳаракатларига жавоб бериб, Қирғизистон ҳукуматига қарши арбитраж мажбурий текширувни таклиф қилган. Компаниядагилар ҳукуматнинг ҳаракати томонлар ўртасидаги шартномаларни бузади деб ҳисоблашади ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзлашади.

Канаданинг компанияси судда Қирғизистон ҳукумати томонидан олиб бориладиган бошқарувни тўхтатишни кўзламоқда ва яқинда солинган жарималарни ва солиқ даъволарини бекор қилиш ниятида. Centerra бу ҳаракатлар Қумтўр бўйича инвестициявий келишувларни бузади деб ҳисоблайди.

Шунингдек, Centerra Gold Inc Қирғизистоннинг «Қумтўр голд компани»га қарши ҳаракатлари асосида келтирилган зарарни ва харажатларни қирғиз томонга тўлатиб олиш ниятида.

Centerra Gold «Қумтўр Голд Компани» ишхонасини ташқи бошқарувчи тайинланганига қирғиз ҳукумати ўз зиммасига олган мажбуриятларини бузиб, «конга бўлган назоратни тортиб олди» деб жавоб берган.

Бундан тақари, Centerra Gold «Қумтўр»нинг ташқи бошқарувчиси Тенгиз Бўлтурук устидан Онтарионинг олий судига арзланган.

Канада компаниясининг аризасида Бўлтурукни Centerra Gold компанияси ҳузуридаги шартномаларни бузгани учун ва «Қирғизистон ҳукумати яқинда Қумтўр конини босиб олгани» учун судга беришгани айтилган.

Centerra Gold компаниясининг президенти Скотт Перри «Қумтўр Голд Компани» ишхонасининг ходимларига 1 июлда мурожаат қилган. Мурожаатда у «Қумтўр»нинг ходимларига «кўп йиллардан бери жон куйдириб ишлаб бергани учун чин дилдан раҳмат айтиб», қирғиз ҳукумати «конни ёлғон маълумот асосида босиб олганини ва ҳамон сўзлашувга рози бўлмаётганини» билдирган.

8 июлда Канада компанияси арбитраж судда қирғиз ҳукуматига қарши қўшимча даъво талабларини қўйганини билдирган.

Centerra Gold Inc. Қирғиз ҳукумати билан «Кыргызалтын»га «олтин конини биргаликда босиб олиб, аввалги инвестициявий шартномаларни бузишгани сабаб» кўрган барча зарар ва харажатлар учун ҳам жавобгарлик қўйган.