Таалайбек Сарибашовнинг маслаҳатчиси ҳам хизматдан кетди

230

Бишкек шаҳри мэри вазифасини бажараётган Таалайбек Сарибашов хизматни топширгандан кейин маслаҳатчиси Азамат Абсаттаров ҳам ишдан кетгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Клооп»га Абсаттаров ўзи билдирди.

Абсаттаров хизматни топширгани нима сабаб бўлганини айтмади, бироқ бу ўз истаги билан бўлганини билдирди — у мэрнинг маслаҳатчиси хизматидан кетиш учун ариза ёзган. Абсаттаров бу лавозимга бундан бир ҳафта олдин тайинланган эди.

Азамат Абсаттаров — бунгача Ўш шаҳар мэриясининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимини бошқарган. У мазкур бўлимни Сарибашов мэр бўлган вақтда бошқарган.

Сарибашов Бишкек шаҳар мэри вазифасини бажарувчи бўлиб 2-августда тайинланган. Бунгача у 3 йил Ўш шаҳрининг мэри бўлиб ишлаган.