Янги ўқув йили 15 кун кеч бошланади — минкаб

271

Таълим муассасаларида ўқув жараёни 15-сентябрдан бошланади. Тегишли буйруққа министрлар кабинетининг раиси Улукбек Марипов 12-августда қўл қўйди.

Маълумотга кўра, янги ўқув йилини 15 кунга жилдириш қарори ўлкадаги эпидемиологик вазият сабаб қабул қилинди. Бироқ минкаб офлайн режимида билим олишга секин-асталик билан ўтиш кераклигини билдирди.

Маълумотда ўқув жараёнини офлайн режимида бошлаш учун таълим муассасаларининг 70%дан ортиқ ходимини эмлаш кераклиги ҳам айтилади. Бугунги кунда 37%га яқин ходим вакцина олган.

«Ҳозирда таълим тармоғининг барча босқичларидаги билим бериш муассасаларида кичик ва техник персонални қўшганда 152 минг 827 ходим ишлайди. 12-августга кўра 56 минг 114 ходимга COVID-19га қарши 1 доза эмлаш ўтказилган. Демак, яна 52 мингдан кам бўлмаган ходим эмлашдан ўтиши керак», — деб билдирди минкабнинг раиси.

Ўқув жараёнини жилдирилиши таълим тизимида ишлаганларнинг маошига, ўқув жараёнига таъсир қилмайди.

Эпидвазият сабаб масофадан ўқитиш

Ўлкада мактаб ўқувчилари ўтган йилнинг 8-апрелидан бошлаб масофадан ўқишади. Ўлкада ФҲ ва ФВ режими киргандан кейин таълим вазирлиги тез орада масофадан билим олишнинг ўқув дастурини ишлаб чиққан. Барча ўқув материаллари муассасанинг махсус сайтига жойланиб, телевизор орқали эфирга узатилган.

Бироқ ота-оналарнинг кўпи онлайн ўқишни танқид қилиб, ўқув материалларининг сифатидан норози бўлишди. Шунингдек, ота-оналар керакли гаджетлар, телевизор ва интернет етишмаслигидан шикоят қилишган.