Боткен: Чегарада қайтадан ўқ отилиб, куч тизимлари йиғилди

244

Боткендаги президентнинг мухтор вакили Абдикарим Алимбаев 12-августда вилоят куч тизимларининг етакчиларини тўплади. Ҳозир бўлаётган ёпиқ йиғинда 11-август куни Лайлак туманининг Интернационал қишлоғига тожик томондан ўқ отилгани сабаб муҳокама бўлмоқда. Бу ҳақда вилоят маъмуриятининг матбуот хизмати маълум қилди.

«Интернационал қишлоғидаги касалхонанинг деразасига ўқ отилгани ва Катта-Туз участкасида тожикистонлик чегарачилар томонидан ўра қазилгани бўйича муҳокама бўлмоқда», — деб айтилади вилоят маъмуриятининг маълумотида.

Тожикистоннинг Соғди ва Қирғизистоннинг Баткен вилоят ҳукуматининг етакчилари орасида ҳам учрашув бўлиши айтилди.

Касалхонага отилган ўқ

11-августда Баткен вилоятининг Лайлак тумани Интернационал қишлоғида соат 15:10 атрофида Тожикистон томондан ўқ отилган. Ўқ отилган қишлоқнинг ҳудудий касалхонасининг 2-қаватидаги ойнага теккан.

МХДҚнинг чегара хизмати маълумотига кўра, воқеа бўлган жойдан АК-74 автоматининг 5.45 мм калибрли ўқи топилган. Жабрланганлар йўқ.

Бу воқеадан кейин Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегара хизмати вакиллари телефон орқали сўзлашиб, тожик томон чегара ходимларининг ўқ отиш қуролларини текширишини билдирган.

«Соат 17:00да икки томоннинг чегарачилари учрашди. Унда тожик томон текширув натижасида чегарачиларнинг қуролидан ўқ отилмагани аниқланди деб маълум қилди. Бироқ ўқ кутилмаганда отилиб кетган бўлиши мумкин деб таъкидлади», — деб билдиришган чегара хизматидан.

Шунингдек, учрашувга келган чегара ходимлари ички текширув ўтказишга келишишди. Ҳозирда чегара ҳудудида вазият барқарор.

Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро

2021-йилнинг 29-апрелида тонгга яқин Тожикистоннинг қуролли ҳарбийлари Қирғизистоннинг чегарага яқин қишлоқларига ҳужум қилган. Минглаган одам ўқдан омон қолиш учун уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлган. томонлар 1-майда тинчлик ўрнатишга келишган.

Бу воқеада 36 қирғизистонлик қурбон бўлган — уларнинг орасида 33 тинч аҳоли, ёш болалар ва уч ҳарбий хизматчи бор. Яна 190 одам яраланиб, Баткен ва Лайлак туманларининг чегарага яқин қишлоқларидан 40 мингдан ортиқ одам эвакуацияланган.

Жанжалда турғунларнинг 136 уйи ва 84 объект ёқиб юборилган. Бундан ташқари, ҳайвонлари ва буюмлари ўғирланиб, ҳужжатлари йўқолган.

Тожик томондан 90 киши яраланиб, 20 киши вафот этган. Шунингдек, 14 уй ва бир мактаб (қисман) ёнган.