МХДҚ милиция ходимлари билан бирга 9 августда ЦУМда одамлар гаровга олинди деб хабар тарқатганларни қидирмоқда. Бу ҳақда миллий хавфсизлик қўмитасининг матбуот марказидан билдиришди. Муассаса маълумот ёлғон эканини аниқлади.
МХДҚдан портлаш ёки ёнғин чиқаришга тайёрланаётгани ҳақида атайлаб ёлғон маълумот тарқатганларга 180 соатдан 240 соатгача жамоат ишларига жалб қилиш ёки 5 мингдан 30 минггача жарима солиш жазоси кўрсатилганини таъкидлашди.
Шунингдек, бундай қонунбузарлик учун бир йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиб ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилса бўлади.
Нима бўлган эди?
9 август куни кечга яқин милиция ходимлари Бишкекдаги ЦУМнинг биносини қуршовга олган. Универмагнинг ходимлари билан харидорлар эвакуацияланган. Расмий маълумот йўқлиги сабаб бу орада воқеани бир қанча версияси айтилган.
Масалан, Vesti.kg нашри ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидаги ўз манбаларига таяниб, номаълум икки аёл бинонинг ҳожатхонасида ёш болаларни гаровга олганини ёзган. Бошқа маълумотларда бинога бомба қўйилгани айтилган.
Кейин милиция хизмати уларга ЦУМда «қора ниқоб тақиб, қўлига халта кўтарган шубҳали аёл юрибди» деган маълумот тушганини айтган.
Милиция ходимлари бинони тўлиқ текшириб, гумондорни ҳам, буюмни ҳам топмаган. Тахминан соат 18:10да савдо марказининг ходимлари бинога киритила бошлаган.
милиция ЦУМнинг олдида жойлашган ГУМнинг биносини қуршовга олган. Бироқ 18:38да милиция хизмати ГУМда бомба қўйилгани ҳақида маълумот тасдиқланмаганини билдириб, қуршов бекор қилинган.