Иссиқкўлда ўғирланганини айтиб чиққан журналист Марипов билан учрашди

283

Министрлар кабинетининг раиси Улукбек Марипов 9 августда эркин журналист Улукбек Карибек ўғлини қабул қилди. Бу ҳақда Карибек ўғли фейсбук саҳифасида билдирди.

Марипов журналистни Иссиқкўл вилоятининг Жети-ўгуз туманида ўғирланиб, таъқиб қилингандан кейин учрашувга чақирди. Карибек ўғлининг айтишича, Минкабнинг бошчиси журналистни ўғирлаганлар жавобгарликка тортилади деб ишонтириб, бу иш унинг назоратида эканини таъкидлаган.

«Ингайсиз суроо». Журналист Иссиқкўлда Марипов билан учрашишидан олдин ўғирланганини айтди

«Бизнинг қилаётган ишларимизни кўрганини айтиб, миннатдорчилик сифатида қирғиз урфига кўра қўлимизга қамчи ушлатди. Бу қамчи билан ўлкамизга зарар келтирган порахўрларни, лавозимидан фойдаланган, ишламаётган амалдорларни «қамчила, кучга тўлиб ишла» деган тилакларни айтди», — деб ёзди Карибек ўғли Марипов ҳақида.

Карибек ўғли Мариповга Бишкекда «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини амалга оширган «Вега оперейтинг компани» компанияси ҳақида ҳам айтиб берганини қўшимча қилди.

*Карибек ўғли шу йилнинг апрель ойида журналистик текширув чиқариб, «Вега оперейтинг компани»нинг етакчиси Арман Насипкулов йўл қоидаларини 91 марта бузиб, 90таси бекор қилинганини аниқлаган. Бундан ташқари, суриштирувда собиқ вице-премьер Жениш Разаков машинасига қалбаки рақам ўрнатиб, йўл қоидасини 264 марта бузгани айтилган. Суриштирув эълон қилингандан кейин «Вега оперейтинг компани» Карибек ўғлини судга бериб, бироқ ишни бой берган.

“[Марипов] бизга билдириш учун тегишли тармоқнинг бўлим раҳбарларини чақириб, «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасидаги тартибсизликларни бартараф қилишга, диққат билан назоратни топшириб, тез орада ҳал қилинсин деб буйруқ берди», — деди Карибек ўғли.

Шунингдек, Карибек ўғли Минкабнинг бошчисига Ўш вилоятининг Чон-Олай туманига қарашли Кара-Казик олтин конидаги «мафия ишларини» назоратга олишни ҳам сўраган. Карибек ўғлининг айтишича, Марипов улар билан бирга ишлашга тайёрлигини ва «порахўрларга очиқ, биргаликда курашишдан манфаатдор эканини» айтган.

*Хитойнинг «Кайди» компанияси Кара-Казик конида 2009 йилдан бошлаб олтин, кумуш ва жез ишлаб чиқаришга лицензия олган. Карибек ўғли олдин бошқарган «Марва» телеканали ўтказган суриштирувда коннинг икки қисмида 10 тонна 800 килограмм олтин қолгани, 2009-2018 йиллари хитойга 1 208 килограмм олтин чиқарилгани айтилган. Суриштирувдаги маълумотга кўра, Кара-Казикдан Хитойга чиқарилган олтин, кумуш ва жезнинг умумий нархи 660 млн долларни тузган.

Карибек ўғлининг ўғирланиши

Журналист Карибек ўғли 6 августда Жети-Ўгуз туманида номаълум одамлар томонидан ўғирланганини билдирган. Мазкур воқеа Марипов Иссиқкўл вилоятидаги сельдан жабрланган яшовчилар билан учрашув ўтказаётганда бўлган. Унда журналист уюштирувчиларнинг бири турғунларга «қайси саволни бериш ёки бермасликни айтаётганига» гувоҳ бўлган.

«Ўша вақтда мен айтдим: «Нима учун сизлар шундай...тўхтатсанглар бўладими? Шундан безор бўлмадингизми? Аввалги ҳукумат шу йўлни танлаб, аҳволи нима бўлди? Кўзингизни очиб, халқнинг муаммосини эшитмайсизларми» деб [айтдим]. Шу ердаги фуқаролар ҳам илтимос қилди, бизга муаммоларини айтиб», — деган Карибек ўғли.

Бу орада журналистни номаълум уч киши куч ишлатиб, машинасига солиб кетган. Карибек ўғлининг айтишича, улар уни пичоқ билан қўрқитиб, руҳий босим ўтказишган.

Карибек ўғли қочиб чиқиб, уни ўғирлаган одамларни тасвирга олишга улгурган. Журналист уни ўғирлаганлар орасида милиция ходими ҳам бор деб тахмин қилган.

Иссиқкўл ВИИБдан бу воқеа бўйича «Одам ўғирлаш» моддаси билан судгача текширув бошланганини айтиб, Карибек ўғлини ўғирлаган одамлар орасида милиция ходимлари бўлганини инкор қилган.