Охирги суткада COVID-19нинг янги 471 ҳолати қайд этилди, 6 бемор вафот этди

249

10-августда коронавируснинг янги 471 ҳолати аниқланди. Бу ҳақда республика штабдан билдиришди.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳрида — 212;
  • Чуй вилоятида — 110;
  • Боткен вилоятида — 21;
  • Жалолобод вилоятида — 60;
  • Иссиқкўл вилоятида — 38;
  • Ўш шаҳрида — 7;
  • Ўш вилояти — 5;
  • Норин вилоятида — 4;
  • Талас вилоятида — 14.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 169 971га етди.

Шунингдек, охирги суткада 995 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бу билан ўлка бўйича 159 280 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 2 609 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанаётганлар сони — 4 481.

Бундан ташқари, сутка давомида коронавирус юқтирган 6 киши вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 2 413 киши оламдан ўтди.

Суткада умумий 24 922 киши эмланди. Республика штабнинг маълумоти бўйича, 10-августга кўра, COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 547 мингдан ортиқ одам олди, иккинчисини эса  — 188 мингдан ортиқ