Сузоқ: Кампиробод каналига оқиб кетган ўсмирнинг жасади қидирилмоқда

281

Жалолобод шаҳрининг 15 ёшдаги турғуни Кампиробод каналига оқиб кетди. Ҳозирда Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг ходимлари воқеа бўлган жойда ўсмирнинг жасадини қидиришмоқда.

«Ўсмир 8 августда тахминан соат 13:00да Сузоқ туманига қарашли Барпи қишлоқ ҳукуматининг Комсомол қишлоғидан оқиб ўтган Кампиробод каналига тушиб кетган. Қидирув ишларига умумий 32 ходим жалб қилинди», — деб маълум қилишди ФҲВдан.

1 июнда Кампирорбрл каналининг Сузоқнинг Барпи қишлоғидаги қисмида чўмилаётган 17 ёшдаги йигит оқиб кетиб ҳалок бўлган. 11 июлда эса Ўзган туманидаги Кампиробод сув омборига 17 ёшдаги яна бир бола чўкиб кетган. ФҲВдан воқеа туманнинг Қизил-Октябрь қишлоқ ҳукуматида бўлганини маълум қилишди.