Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг уйида 8 августда Қўйтош воқеаси хотирланди. Куч тизимлари томонидан Атамбаевнинг резиденцияси штурмга олиниб, собиқ давлат раҳбари қўлга олинганига икки йил бўлди.
«Апрель» нашрининг маълумотига қараганда, Қўйтошда Атамбаевнинг тарафдорлари ва «Социал-Демократтар» партиясининг аъзолари йиғилган. Уларнинг орасида Жогорку Кенешнинг депутати Рискелди Момбеков ҳам бор. ОАВнинг маълумотига таянсак, резиденцияга 200га яқин одам йиғилган.
Маросимда собиқ президентнинг адвокатлари Замир Жоошев билан Сергей Слесарьёв, Атамбаевнинг тансоқчиси Канат Сагимбаев сўзлашди.
Атамбаевнинг тарафдори Фархат Баабиев собиқ президент Сооронбай Жээнбеков билан Алмазбек Атамбаевнинг «ўрнини алмаштириш керак» деб билдирган.
«Қуролсиз одамларни отишга буйруқ берган одам, Сооронбай Жээнбеков давлат қароргоҳида бизнинг ҳисобимиздан яшаб, биз тўккан солиқдан пенсия оляпти. Алмазбек Атамбаев эса ҳамон турмада. Мен бу иккисининг ўрнини алмаштириш керак деб ҳисоблайман», — деб берди унинг сўзини «Апрель».
5 августда меросхўрини ва собиқ президент Сооронбай Жээнбековни ва ўлканинг амалдаги раҳбари Садир Жапаровни танқид қилган.
Атамбаевнинг Қўйтошдаги уйини штурмга олиш
Собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва унинг сафдошлари Қўйтошдаги уйини икки кунлик штурмга олишдан кейин 2019 йилнинг 8 августида қўлга олинган. Унда штурм вақтида махсус хизматнинг бир офицери ҳалок бўлиб, 100га яқин одам жабрланган.
Штурмга олиш ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбеков билан собиқ президент Алмазбек Атамбаев ўртасидаги келишмовчилик сабаб бўлган. Қизиғи 2017 йили президент сайловида Атамбаев Жээнбековнинг номзодини қўллаган.
Атамбаев билан Жээнбековнинг можароси очиқ бўлгандан кейин парламент томонидан собиқ президентга коррупция ва криминал Азиз Батукаевни ноқонуний бўшатиш бўйича айб қўйилган.
Бош прокуратура бу айбларни қўллаган — кўп ўтмай Атамбаев дахлсизликдан маҳрум бўлган. Бу эса прокуратурага уни сўроққа чақиришга имкон берган. Бироқ собиқ президент Батукаевни ноқонуний бўшатилиши бўйича сўроққа уч марта келмаган. Унинг Қўйтошдаги уйини штурмга олишнинг расмий сабаби ҳам шу бўлган.
Штурмнинг биринчи куни, 7 августда Атамбаевнинг тарафдорлари махсус операция ўтказиш учун келган МХДҚнинг олти ходимини гаровга олган. Бироқ эртаси куни куч органи ходимлари бўшатилиб, Атамбаев қўлга тушган.
Қамоққа олингандан кейин ҳукумат Атамбаевга нисбатан бир қанча жиноий ишларни қўзғаб, оммавий тартибсизликлар уюштиришда, одам ўлдиришни ташкил қилиш ва қотилликка ҳаракат қилишда айбланган. Ҳозирда Алмазбек Атамбаев №47 ахлоқ тузатиш колониясида.
Шунингдек у 2020 йилнинг 9 октябрида Ала-Тоо майдонида «оммавий тартибсизлик уюштиришда» гумонланмоқда.