Охирги суткада COVID-19 юқтирган 8 киши вафот этди, янги 483 ҳолати қайд этилди

235

9 августда коронавируснинг янги 483 ҳолати аниқланди. Бу ҳақда республика штабдан билдиришди.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳрида — 281;
  • Чуй вилоятида — 31;
  • Боткен вилоятида — 9;
  • Жалолобод вилоятида — 57;
  • Иссиқкўл вилоятида — 71;
  • Ўш шаҳрида — 4;
  • Ўш вилоятида — 4;
  • Норин вилоятида — 19;
  • Талас вилоятида — 7.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 169 500га етди.

Шунингдек, охирги суткада 1 360 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бу билан ўлка бўйича 158 285 киши касалликни енгди. Касалхоналарда 2 850 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганлар сони — 4 564.

Бундан ташқари, сутка давомида коронавирус юқтирган 8 киши вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 2 407 киши вафот этди.

Охирги суткада умумий 5 777 киши эмлашдан ўтди. Республика штабнинг маълумотига кўра, 9 августга кўра, COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 539 мингдан ортиқ одам олди, иккинчисини эса — 172 мингдан ортиқ.