COVID-19’га қарши кураш. Норин вилоятига Хитойдан 2,6 млн сомлик инсонпарварлик ёрдами келди

Хитойнинг Қизил-сув Қирғиз автоном округидан* Норин вилоятига 2,6 млн сомлик инсонпарварлик ёрдами келди. Бу ҳақда Turmush нашри ёзди.

*Қизилсув Қирғиз автоном округи Хитойнинг ғарбида жойлашган. Бу ерда аҳолининг кўп қисми уйғурлар билан қирғизлардан иборат.

Президентнинг Норин вилоятидаги мухтор вакили Сабиркул Ашимбаев ҳамкорлик асосида хитой томондан тез ёрдам машинаси сўрагани айтилади.

Сурат: Turmush.

Бироқ унинг ўрнига 8400 «Чин Ван» эмлаш капсуласи, 5 кароват монитори, 5 кислород концентратори, 500 ҳимоя костюм, 1000 дона жарроҳлик кийимлари, 500 тиббий ҳимоя кўз ойнаклари, 500 ниқоб, 1000 бахила ва 100 ҳарорат ўлчовчи мослама юборилган.

Нашр Ашимбаев гуманитар ёрдамни кутиб олиб, тиббиёт ходимларига ўтказиб берганини маълум қилди.

Июль ойида Қирғизистонга Саудия Арабистонидан коронавирусга қарши 500 минг долларлик ёрдам келган. Ўлка ҳукумати шахсий ҳимоя ва тиббий воситалар турида ёрдам олган.

Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонга турли ҳамкор давлатлардан гуманитар ёрдамлар келмоқда. 2020-йили коронавирусга қарши курашишга ёрдам Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистондан келган.

Гуманитар ёрдамдан ташқари ўлка халқаро ташкилотлардлан ҳам насиялар олган. 2020-йил бўйича ҳукумат COVID-19’га қарши курашга 300 млн доллардан ортиқ маблағ олган. 2021-йили Қирғизистон 420 млн долларга яқин маблағ олиши кутилмоқда.