Жалолобод вилоятининг Олабуқа қишлоғида коронавирусга қарши AstraZeneca билан эмланган ҳарбий қисмнинг 90 аскаридан тўрттаси вакцинанинг салбий таъсирига учраб, ундан фойдаланиш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги 6-августда маълум қилди.
Маълумотга кўра, ҳарбийлар 5-августда эмланган. Кейин тўрт кишининг тана ҳарорати 39 даражадан ошиб, бош оғириғи пайдо бўлган.
«Яна 40 аскарнинг тана ҳарорати 37,1-38 даражага чиққан. Шу сабаб вакцина олган яна 44 ҳарбий тиббиёт ходимларининг назоратига олинди. Ҳозирда барча беморларнинг аҳволи қониқарли, уларни назорат қиляпмиз», — деб билдирди вазирлик.
Вазирлик билдирувчида Жалолобод вилоятига AstraZenecaнинг 4 минг дозаси ажратилгани қўшимча қилинган.
Қирғизистонга AstraZenecaнинг 40 минг дозасини Озарбайжон ҳукумати гуманитар ёрдам сифатида берган. Кейинчалик COVAX дастури орқали яна 226 минг 560 доза келган.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигидан салбий таъсир вакцинадан ёки бошқа факторлар сабаб бўлдими аниқ маълумот йўқлигини айтди. Шу сабаб вазирлик бу вакцина билан эмлашни вақтинча тўхтатди.
Қирғизистон ва AstraZeneca
Бунгача соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистон COVAX дастури бўйича, 1,2 млн доза англо-швед AstraZeneca вакцинаси олинишини билдирган.
Мартннг бошида Германия ва Франция бошчилигида бир қанча давлатлар европа мамлакатлари бу вакцина билан эмлашни тўхтатган. Бунга эмлашдан кейин айрим одамларда тромб пайдо бўлгани сабаб бўлган.
Евроиттифоқдаги эмлашни координациялаган Европанинг дори-дармон воситалари агентлиги (EMA) ва ЖССТ ҳозирча одам ўлимига вакцина сабаб бўлгани исботланмаганини, шу сабаб AstraZeneca вакцинаси билан эмлашни давом эттирса бўлади деб билдирган.
Қирғизистон экспертизанинг натижасини кутиб, кейин мазкур вакцинани олиб келиш бўйича сўзлашувга қарор қилган. 22 мартда Қирғизистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Глобал экспертлар комиссиясининг AstraZeneca вакцинаси бўйича хулосасини олган.
ЖССТнинг экспертлар гуруҳи AstraZeneca вакцинасидан кейин салбий таъсирлар одамда сурункали касалликлари бўлса пайдо бўлади деб ҳисоблайди. Улар AstraZeneca билан эмлашни таклиф қилишган. Қирғизистонда эмлаш кампанияси мартнинг охирида бошланган.
5-августга кўра ўлкада 505 минг киши эмланган — унинг 135 минги вакцинанинг иккинчи дозасини олган. Қирғизистонда хитойнинг Sinopharm, русларнинг Спутник-V ва англо-шведларнинг AstraZeneca вакциналаридан фойдаланилмоқда.