COVID-19: Охирги суткада коронавируснинг янги 681 ҳолати қайд этилди

252

7-августда коронавируснинг янги 681 ҳолати аниқланди. Бу ҳақда республика штабдан билдиришти.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳрида — 327;
  • Чуй вилоятида — 104;
  • Баткен вилоятида — 46;
  • Жалолобод вилоятида — 82;
  • Иссиқкўл вилоятида — 65;
  • Ўш шаҳрида — 8;
  • Ўш вилоятида — 18;
  • Норин вилоятида — 11;
  • Талас вилоятида — 20.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 168 415га етди.

Охирги суткада 1 513 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бу билан ўлка бўйича 155 447 киши касалликни енгди. Касалхонларда 3 033 бемор, уй шароитида эса — 6 168 бемор даволанмоқда.

Бундан ташқари, охирги суткада коронавирус юқтирган ўн бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 2 389 киши оламдан ўтди.

Республика штабнинг маълумотига кўра, 7-августда COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 528 мингдан ортиқ одам олди, иккинчисини эса — 156 мингдан ортиқ.