6-августда коронавируснинг янги 658 ҳолати аниқланди. Бу ҳақда республика штабдан билдиришди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳрида — 345;
- Чуй вилоятида — 80;
- Баткен вилоятида — 49;
- Жалолобод вилоятида — 74;
- Иссиқкўл вилоятида — 59;
- Ўш шаҳрида — 9;
- Ўш вилоятида — 18;
- Норин вилоятида — 14;
- Талас вилоятида — 10.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 167 734га етди.
Охирги суткада 1 532 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бу билан ўлка бўйича 153 934 киши касалликни енгди. Касалхоналарда 3 173 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанаётганлар сони — 6 874.
Бундан ташқари, сутка давомида Бишкек шаҳрида — тўрт, Чуй вилоятида — уч, Норин вилоятида — бир COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 2 380 киши вафот этди.
Бир кеча кундузда 22 тиббиёт ходимида коронавирус аниқлангани хабар қилинди. Бишкек шаҳрида — 13, Баткен вилоятида — 4, Жалолобод вилоятида — 3, Иссиқкўл ва Чуй вилоятларида — биттадан ходим касалликка чалинди. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 6 576га етди, улардан 6 043 ходим соғайди.