Олимпиада: Эрназар Акматалиев биринчи мусобақада мағлуб бўлди

209

Эркин кураш бўйича Токио Олимпиадасига қатнашаётган қирғизистонлик полвон Эрназар Акматалиев билан рақиби ҳиндистонлик Бажран Пунианинг беллашуви 3:3 ҳисобида якунланди. Шунга қарамай, ҳакамлар техник устунлиги учун ғалабани ҳиндистонлик спортчига беришди.

Кейинги учрашувда ҳиндистонлик спортчи Бажран Пуниа бошқа рақибларини енгиб, финалга чиқадиган бўлса, Эрназар Акматалиевга бронза медали учун беллашишга имкон туғилади.

23 ёшдаги Акматалиев шу йилнинг апрель ойида Қозоғистоннинг Олмота шаҳрида ўтган лицензия мусобақаларида Олимпиадага йўлланма олган.

Унинг рақиби 27ёшдаги Бажран Пуниа уч марта Жаҳон чемпиони бўлган, икки марта Осиё чемпиони.

23-июлда Япониянинг Токио шаҳрида ёзги Олимпиада ўйинлари бошланган. Олимпиадага йўлланма олган қирғиз спортчилари ҳозирча ўлка ҳисобига икки кумуш, бир бронзани олиб берди. Грек-рим кураши бўйича полвон Акжол Махмудов ва эркин кураш бўйича спортчи қиз Айсулуу Тинибекова кумуш медалини олса, 22 ёшдаги Мээрим Жуманазарова бронза медалга эга бўлди.

Муаллиф: Дилде Шатанова