Олимпиадада ғалабага эришган қирғиз спортчиларига 15 млн сомдан ортиқ пул тўланади

222

Қирғиз спортчилари Олимпиада ўйинларида уч медални қўлга киритишди.

  • Айсулуу Тинибекова — кумуш медаль;
  • Акжол Махмудов — кумуш медаль;
  • Мээрим Жуманазарова — бронза медаль.

Олимпиадада ғолиб бўлган спортчилар қўлга киритган медаллари учун бир неча миллион сомдан олишади. Бу ҳақда Марипов 13-июлда давлат резиденциясида Қирғизистоннинг Олимпиада термасини қабул қилганда айтган.

Амалдорнинг ваъдасига қараганда, Тинибекова билан Махмудов кумуш медални олгани учун етти миллион сомдан олишади, Мээрим Жуманазаровага эса бронза учун беш миллион сом тўланади.

Бундан ташқари, Олимпиада жамоасининг бошқа аъзоларига ҳам мукофот берилади — мураббий ва шифокорлар.

  • Спортчининг пул мукофотининг 30% миқдори бош мураббийга берилади;
  • Спортчининг пул мукофотидан 25% миқдори катта ва шахсий мураббийларга тўланади;
  • Спортчининг пул мукофотидан 10% суммаси биринчи мураббийга берилади.

* Олимпиада ўйинларига борган Қирғизистон миллий терма жамоасининг катта мураббийи Жогорку Кенешнинг депутати Байгази Кенжебаев.

Тиббиёт ходимларига Олимпиада ўйинларининг чемпионлар ва олимпиада медалининг эгалари учун умумий соврин фондидан 10% миқдорида мукофот берилади.