«Қирғизкўмир»нинг жамоати коррупцияда гумонланиб қўлга олинган етакчиси бўйича президентга мурожаат қилди

228

«Қирғизкўмир» давлат ишхонасининг жамоаси коррупцияда гумонланиб қўлга олинган етакчиси Канатбек Аширбаев бўйича президент Садир Жапаровга мурожаат қилишди. Мурожаатда ишхонанинг меҳнат жамоаси президентдан объектив текширув олиб боришни таъминлашни, терговга мустақил мутахассисларни жалб қилишни сўрашди.

* «Қирғизкўмир»нинг директори Канатбек Аширбаев 3-августда МХДҚ томонидан коррупцияда гумонланиб қўлга олинган. Махсус хизмат унга «Кара-Кече» конидан қазилган кўмирни сотишда доимий коррупция схемасини тузганликда айблаган. МХДҚ экспертиза давлат ишхонаси томонидан қазилган кўмирнинг ҳажми 370 минг тоннага, пули эса 600 млн сомга оз кўрсатилган деб маълум қилган.

Ишхонанинг жамоаси мурожаатида Аширбаевга боғлиқ ишда тергов хизмати унинг айбсизлигини кўрсатган фактларни ҳисобга олмаётганини айтишган. Уларнинг айтишича, 370 тонна кўмирни ўғирлаб кетиш мумкин эмас.

«Ишхонанинг мундай миқдордаги кўмирини ўғирлаш у ёқда турсин, уни Бишкекдаги ИЭМга етказиш учун керакли ресурслари йўқ. Сабаби бу ҳажмдаги кўмирга 18 500 машина керак», — деб ёзишган улар.

Шунингдек, меҳнат жамоаси Аширбаевга туҳмат қилинаётганини, у ишлаб чиқаришдаги ва кўмир конидаги коррупцияни бартараф қилишга максимал ҳисса қўшган деб айтишмоқда. МХДҚ «Кыргызкөмүр» давлат ишхонасининг директорини ва «Кара-Кече» филиалининг ҳисобчисини 4-августда қўлга олган. Улар ишхонадаги коррупцияда гумон қилинмоқда.