Мактабларда ота-оналардан бир марталик мажбурий тўлов олиш таклиф қилинди

241

Фан ва таълим вазирлиги ота-оналардан мактаб фондига бир марталик мажбурий тўлов киритишни таклиф қилади. Бу ҳақда вазир Болотбек Купешев 5 августдаги матбуот анжуманида билдирди.

Вазирнинг айтишича, мактаблардаги ота-оналар фонди фақат ота-оналарга эмас, бу маблағни йиғишга мажбур бўлган ўқитувчилар учун ҳам ноқулай бўлган. Сабаби айрим мактаб раҳбарлари тўлов суммасини белгилаб, ихтиёрий тўловни мажбурийга айлантириб юборишган. Шу сабаб коррупцияга йўл берган ҳолатлар пайдо бўлган.

«Шу сабаб ҳар йили марта берилувчи маълум миқдордаги мажбурий тўлов киритишни таклиф қиляпмиз. Жамоатчилик бу таклифни қўлласа яхши бўларди. Биз коррупцияга йўл берган фондлар билан курашамиз», — деди Купешев.

*Ўтган йилнинг декабрь ойида Ўшдаги Макаренко номидаги мактабнинг ўқитувчиси фондга пул тўламаган қизни дарс киритмаган. Ўқитувчи бу айбловларни инкор қилган. Бироқ Ўш шаҳар билим бериш бошқармаси бу воқеа бўйича текширувни бошлаган.

Купешев йилига фондларга шаҳардаги мактаб ўқувчиларидан 1 минг сом, қишлоқдаги ўқувчиларга 800 сом мажбурий тўлов киритиш масаласи қаралаётганини билдирди. Шунингдек, вазир ота-оналар фонд тузишга ҳақли бўлганини, бироқ бу фонд алоҳида юридик томон бўлиб, мактабларга алоқаси йўқ бўлиши кераклигини таъкидлади.

2019 йилнинг октябрь ойида фан ва таълим вазирлигининг собиқ етакчиси, марҳум Канибек Исаков республика мактабларида пул йиғишни тақиқлаган. Шунингдек, ўқув юртларининг ходимлари ҳомийлик кенгашлари ва ота-оналар қўмитасининг моддий масалаларига қатнашишига чеклов қўйилган.

Бунга ота-оналар мактаблардаги ноқонуний пул йиғишлардан норози бўлгани сабаб бўлган.