Бишкекнинг Биринчи май туман суди 5-августда собиқ депутат Равшан Жээнбековни ТИЗО-1га қамаш қарорини чиқарди.
Бунгача сиёсатчи уй қамоғида бўлган. Давлат айбловчиси уй қамоғи шартини бузгани сабаб — соат 22:00дан кейин уйидан чиққани учун — Жээнбековнинг эҳтиёт чорасини ўзгартириш илтимоси билан судга мурожаат қилган.
Суднинг қарорига кўра, Жээнбеков 2021-йилнинг 5-октябригача қамоқда бўлади.
Сиёсатчи суд мажлиси тугагандан кейин судьянинг бу қарорини «сиёсий таъқиб» деб атади. Унинг фикрича, ҳукумат ўлкадаги қийин вазиятда, сайлов олдидан «сиёсатдан фаол сиёсатчиларни йўқ қилишни» кўзламоқда.
Жээнбековнинг қўлга олиниши 2019-йилнинг август ойида собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг уйини штурмга олиш билан боғлиқ. Шунда ҳукумат Атамбаевга коррупция бўйича айб қўйган эди.
Жээнбеков «Оммавий тартибсизликлар уюштириш», «Одамларни гаровга олиш» ва «Ҳукуматни куч билан босиб олишга ҳаракат қилиш» моддалари бўйича «судгача текширув асосида» қўлга олинган.