Коррупцияда гумонланиб қўлга олинган «Қирғизкўмир»нинг етакчиси икки ойга қамалди

251
Иллюстратив сурат. Сурат: «24.kg»

Аширбаев 3-августда МХДҚ томонидан коррупцияда гумонланиб ушланган. Махсус хизмат унга «Кара-Кече» конидан қазилган кўмирни сотишда доимий коррупция схемасини тузганликда айблаган. Тергов версиясига кўра, Аширбаев ишхона томонидан қазилган кўмирнинг миқдорини 370 минг тоннага, пулини эса 600 млн сомга оз кўрсатган.

Аширбаев қамалгандан кейин 5-августда «Қирғизкўмир»нинг меҳнат жамоаси президент Садир Жапровга мурожаат қилишган. Улар етакчисига туҳмат қилиниб, тергов хизмати уни айбсиз эканини кўрсатган фактларни инобатга олмаётганини таъкидлашган.

«Ишхонанинг мундай миқдордаги кўмирини ўғирлаш у ёқда турсин, уни Бишкекдаги ИЭМга етказиш учун керакли ресурслари йўқ. Сабаби бу ҳажмдаги кўмирга 18 500 машина керак», — деб ёзишган улар мурожаатда. «Қирғизкўмир»нинг директори билан бирга 3-августта «Кара-Кече» филиалининг ҳисобчиси қўлга олинган, у ҳам коррупцияда гумон қилинмоқда.