Иссиқкўлнинг Кара-Ой қишлоғидаги «Каухар» пансионатига яқин ҳудуддан 10 гектар ер давлатга қайтарилди. Бу ернинг нархи 100 миллион сомга тенг. Бу ҳақда бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, Иссиқкўл четидаги 10 гектар ер 1999-йили 31-мартда Кара-Ой қишлоқ ҳукумати томонидан Ш.Э. номли фуқарога ноқонуний хусусийлаштирилган.
«Ер участкасини давлатга қайтариш мақсадида вилоят прокуратураси суд органларига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, у барча инстанциялар томонидан қаноатлантирилди», — деб ёзилади билдирувда.
Бош прокуратура билдиришича, чора кўриш акти асосида ноқонуний хусусийлаштирилган ер давлат ҳисобига ўтказилди.
Шу йилнинг 1-июнида Ўш шаҳар прокуратураси хусусийлаштирилган 3,6 млн сомлик ер участкаларини муниципал мулкка қайтарди. 2008-йили Ўш давлат университетига қарашли бўлган 154 кв метр ер А.С. исмли фуқарога берилган.
Муаллиф: Найзабек Мукамбетов