Бишкек милицияси 34 ёшли бишкеклик аёл ва унинг қизини шаҳарнинг шарқий тарафида жойлашган уйида ўлдирган шахсни қўлга олганини маълум қилди.
Машъум ҳодиса 24 январдан 25 январга ўтар кечаси Салиева кўчасида содир этилган. Жиноят жойига келган милиция ва ўт ўчириш хизмати ходимлари уй ичида 34 ёшли аёл жасадини топишган.
Уйда шунингдек унинг 6 ёшли қизи ҳам топилган. Шифокорларнинг кўрсатган ёрдамига қарамай, қизалоқ олган жароҳатлари туфайли шифохонада жон берган.
Уй бекасининг танасида еттита пичоқ билан берилган жароғат излари топилган, унинг қизи таҳминларга кўра бўғилган ва зўрланган ҳам бўлиши мумкин.
Қотил жиноят содир этгач, уйдаги “қоғоз, газета ва латталарни” тўплаб ёққан ва газ плита қопқоғини очиб кетган, деб хабар қилинади Бишкек ички ишлар бошқармаси тарқатган баёнотда.
Жиноят жойига ўз вақтида келган милиция газ портлашини олдини олиб қолган.
Жиноят содир этилганидан 3 кун ўтиб милиция жиноятда гумонланаётган Чуй областининг Иссиқ Ата райони яшовчиси Станислав Иванровни қўлга олган.
«Ашёвий далиллар олинди, марҳумга тегишли бўлган буюмлар топилди. Тергов чоғида квартира калити ҳам топилди, айбланувчининг ўзи уни қаерга ташлаб юборганини кўрсатди», — деб хабар қилди Бишкек ички ишлар бошқармаси.
Милиция маълумотларига кўра, Иванов уй бекаси билан “Интернет” орқали бир неча ой муқаддам танишган.
«Бир неча ой кўринмай кетган Иванов ўша куни аёлнинг уйига келган. Уришиб кетишгач, у уй бекасини ўлдираётган пайтда, шовқинни эшитиб унинг олти ёшли қизалоғи югуриб чиққан, бироқ жиноятчи уни ҳам аяб ўтирмаган», — деб хабарлади милиция.
Kloop.kg мухбирлари Ивановнинг адвокати бор ёки йўқлигини аниқлай олмади.
Авторы: Александра Ли