Қирғизистонда COVID-19 юқтирган 10 нафар бемор вафот этди

229

Республика штаби Қирғизистонда сутка давомида COVID-19 юқтирган 10 бемор вафот этгани маълум қилди.

  • Бишкек — 5;
  • Чуй вилояти — 4;
  • Жалолобод вилояти — 1.

Штабнинг маълумоти бўйича, пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавирусга чалинган 2 311 одам вафот этган.

Бундан ташқари, охирги суткада COVID-19 юқтиришнинг 930 янги ҳолати аниқланган. Энг кўп ҳолат пойтахтда.

  • Бишкек — 574;
  • Ўш — 6;
  • Чуй вилояти — 128;
  • Ўш вилояти — 26;
  • Талас вилояти — 13;
  • Норин вилояти — 24;
  • Иссиқкўл вилояти — 52;
  • Жалолобод вилояти — 78;
  • Баткен вилояти — 57.

Штаб берган маълумотга кўра, пандемия бошлангандан бери ўлкада 161 973 коронавирус юқтирганлар аниқланган. Сутка давомида касалхонадан 1 485 бемор соғайиб чиққан. Ўлка бўйича COVID-19 ёки касалхонадан ташқари пневмониядан умумий 142 984 бемор соғайди.

Штабнинг маълумоти бўйича, 30-июлга кўра Қирғизистонда COVID-19га чалинган 3 888 киши касалхонада, яна 11 483 одам амбулатор даволанмоқда.

Сутка давомида тиббиёт ходимлари орасида касаллик юқтиришнинг 25 ҳолати аниқланди. Пандемия бошлангандан бери 6 442 ходимда коронавирус аниқланган, улардан 5 790 ходим соғайган.

Соғлиқни сақлаш вазирилигининг маълумоти бўйича 30-июлга кўра Қирғизистонда COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 413 мингдан ортиқ одам олган. Иккинчи дозасини эса — 114 мингдан ортиқ киши олди.