Парламент жамоат жойларида чилим, калян чекишни тақиқловчи қонунни уч ўқишда маъқуллади

43

Жогорку Кенешнинг депутатлари 29 июлдаги йиғинда «Қирғиз Республикаси фуқароларининг соғлиғини тамакидан ва уни истеъмол қилишнинг зарарли таъсирларидан ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонунга ўзгартириш киритиш бўйича қонун лойиҳасини маъқуллади.

Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб, унинг ичида электрон чилим, калян ва тамакисиз чекишнинг аралашмаларидан фойдаланишни тақиқлайди. Шунингдек, кафе ва ресторанларда калян чекиш тақиқланади.

Қонун лойиҳаси учун 78 депутат овоз берди. Бироқ, овоз бериш олдидан халқ вакили Нурбек Мурашев бу қонун ишламай турганини, шу сабаб бундай лойиҳаларни қабул қилишини ҳожати йўқлигини айтди.

Қонун лойиҳасининг ташаббусчиларидан бири депутат Айнуру Альтибаева эса лойиҳа фуқароларнинг ва болаларнинг соғлиғини ҳимоя қилишга йўналтирилганлигини таъкидлади.

«Биз биринчи редакцияда эгалик қилган субъектларга, фуқароларга бу қонун лойиҳасининг бажарилиши бўйича қатъий талабларни қўйганмиз. Пандемия сабаб тадбиркорлик субъектларига талаблар бир неча марта енгиллаб, бизнес вакилларининг истаклари ҳисобга олинди. Кичик дўконларда, мактаб ва тиббиёт муассасалари яқинида тамаки сотиш, бекатларда тамаки чекиш, тамаки билан тамаки маҳсулотларини реклама қилишга бўлган тақиқни бекор қилдик. Шуларнинг барини бекор қилдик», — деди у.

Халқ вакили лойиҳанинг асосий концепцияси — тамаки чекишни тақиқлаш, жамоат жойларида электрон чилим чекишга калян ва аралашмаларни тақиқлаш эканини билдирди.

«Шу билан бирга, биз аэропортларда тамаки чекишга рухсат берганмиз, сабаби бу ерда махсус тамаки чекиш жойлари бўлади […] Биз ҳукуматдан хулоса олдик, улар умуман бизнинг қонун лойиҳасизни қўллашади. Шунингдек улар ҳам ўз таклифларини киритишди», —деб билдирди у.

Унинг айтишича, қонун лойиҳасини ишлаб чиққанлар экспертларнинг махсус хулосасига таянишган. Улар тамаки чекишга мослашган аралашмалар ва суюқликлар тамаки чекмаганлар учун ҳам тамакидай зарар эканини айтишган.

Депутатлар жамоат жойларида тамаки чекишни тақиқлашни 2019 йили таклиф қилишган. Унда қонун лойиҳасининг ташаббусчиларидан бири, парламент депутати Алмазбек Токторов ҳужжат соғлиқни сақлаш қўмитасида қаралаётганини «Клооп»га билдирган.

Қонун лойиҳасининг ташаббусчилари тамаки, электрон тамакидан фойдаланиш ва унинг тутунидан қирғизистонликлар ўлимга ёки ногиронликка учраётганини таъкидлаб, амалдаги қонун мазкур муаммо билан курашишда самарасиз эканини билдиришган.