Парламент иқтисодга ФҲ тартибини киритиш қонунини уч ўқишда маъқуллади

229

 Жогорку Кенешнинг депутатлари Қирғизистон иқтисодига фавқулотда ҳолат режимини киритиш бўйича қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилди. 81 депутат «маъқул», 2 депутат «қарши» овоз берди.

Иқтисодга кирувчи фавқулодда ҳолат режимининг муддати олти ой.

Депутат Дастан Бекешев мазкур қонун қабул қилингунча телеграм-канали орқали «бу бизнес ва оддий халқ учун жуда хавфли лойиҳа» эканини айтган эди.

«Масалан, нима учун министрлар кабинети қарзнинг ўрнига бирор бир компаниянинг акциясини олиб, уларни сотиш кераклиги тушунарсиз. Бу жуда хавфли, сабаби бюджет ҳисобидан қайси акциялар олингани, қандай нархда сотилганини парламент кўролмайди. Буни иқтисоддаги фавқулодда ҳолатга ҳеч қандай алоқаси йўқ, ҳаммаси министрлар кабинетининг ваколатларини кенгайтириш учун қилинмоқда. Шунингдек, ҳужжатга кўра ҳукумат парламентнинг розилигисиз солиқ ставкаларини ўзгартира олади. Тасаввур қилинг, [эрталаб] уйғонсангиз қўшимча нарх солиғи 12 эмас, Россиядагидай 20%ни тузиб қолган» — деди у.

Қонун лойиҳасини депутатлар 29 июлда муҳокамага олиб чиқди, бироқ иқтисод ва молия вазири Акилбек Жапаров 27 июлда таклиф қилган эди.

Унда иқтисод ва молия сиёсати қўмитасининг йиғинида Жапаров парламент депутатларига мурожаат қилиб, қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилишни сўраган. Бироқ ҳужжатнинг матни ҳеч қаерда эълон қилинмаган, шунга қарамай, қонун лойиҳасининг концепцияси қабул қилинган.

Қўмита йиғинида Жапаров қандай шароитда иқтисодга ФҲ режимини киритиш мумкинлигини айтган:

  • ўтган ойга нисбатан истеъмол нархлари индексининг ўсиши уч ой кетма-кет ўртача 3,5 фоизга ошса;
  • ички улгуржи маҳсулотларнинг кўлами давлат қарзининг суммаси белгиланган меъёрдан 20 фоизга ошса;
  • уч ой ичида ички улгуржи маҳсулотни тузиш иқтисод тармоғининг индекси 10 фоизга қисқарса;
  • уч ой ичида ташқи савдо айланмаси 10 фоизга қисқарса;
  • солиқ тўловларининг ҳажми 10 фоизга камайса;
  • инвестиция муҳити кескин ёмонлашса;
  • икки кварталда чет ўлкага чиқиб кетган инвестиция 20 фоизга ошса.
  • ўлка иқтисодига оғир зарар келтирган табиий офатларнинг оқибатлари.

Шунингдек, министрлар кабинети Жогорку Кенешнинг розилигисиз бюджетнинг даромади ва камомадининг 20%ни назорат қилади. Бунинг учун министрлар кабинетининг бошчиси президентга мурожаат қилса етарли.

Қонунни ўқиб чиққандан кейин депутат Бекешев, ўлканинг ҳозирги аҳволи ФҲ киритишга имкон беришини таъкидлади.

«Мени тушунишимча, бу қонунни қабул қилиб, кейин иқтисодга ФҲ режимини киритиш керак. Парламентга мурожаат ҳам талаб қилинмайди», — деб тушунтирди у. Шу билан бирга қонун лойиҳаси министрлар кабинетининг ваколатларини кенгайтираётганини қўшимча қилди.

Қонун лойиҳасига Қирғизистоннинг бизнес-ҳақиқатчиси Робин Орд-Смит ҳам реакция қилди. Унинг айтишича, лойиҳада «тадбиркорлик субъектларига ва ўлканинг умумий иқтисодий потенциалига салбий таъсир қилувчи» меъёрлар бор.

Шу билан бирга, «таклиф қилинган чорларнинг очиқлиги ва асослилиги савол туғилишига сабаб бўлади» дейди Орд-Смит. Сабаби унда министрлар кабинетига солиқ тўловчилар учун қўшимча мажбуриятларни киритиш ва солиқни администрациялаш қоидаларини ўзгартиришга йўл беради.

Иқтисодчилар эса бундай қонун лойиҳаси билан давлат Қирғизистондаги бизнесни назорат қилмоқчи деб ҳисоблашади.

«Мамлакатни бизнесга аралашиши хавфли. Қирғизистон шароитида давлат органлари коррупциялашиб, давлат манаполияцига тадбиркорлар ишончсизлик кўрсатмаса ҳам, бу қонунни қабул қилиш заруратини кўрмаяпман.

Қонун лойиҳаси парламентнинг ролини аввалгидан ҳам кучсизлантиради. Бюджетни сарфлаш икки марта, уч марта назоратни талаб қилади. Бу тармоқда кўплаган турли лавозимдан фойдаланишлар бўлиши мумкин. Парламент билан келишмай, ғазнадаги пулни шошилинч тақсимлаш билан коррупцияга ботган тармоқдаги коррупциялашиш хавфини оширибгина қолмай, давлат пулларини самарасиз йўқ қилишга олиб келади», — деб ҳисоблайди Азамат Акенеев.