«Институт Медиа Полиси» (ИМП) ташкилотининг юристлари Жогорку Кенешнинг «Ёлғон ва аниқ бўлмаган маълумотдан ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонун лойиҳасини қабул қилишини таҳлил қилиб, депутатлар ўз регламентинигина эмас ўлканинг Конституциясини ҳам бузганини билдиришди.
Ташкилотдан мазкур қонун шу йилнинг 30 июнида кўриб чиқилиб, халқ вакиллари буни инкор қилганини эсга солишди. Парламентнинг регламентига кўра, депутатлар қонунни олти ойдан кейин аниқроғи, 2022 йилнинг январь ойида қайта кўриб чиқса бўлади.
Шу билан бирга, юристлар амалдаги фуқаровий қонунга кўра, ким истаса ўзининг ор-номусини, обрўсини суд орқали ҳимоя қилишга ҳақли эканини эслатишди.
«Қонун лойиҳасида эса бу ҳуқуқларни маъмурий органга мурожаат қилиш орқали ҳимоя қилиш таклиф қилинган. Маъмурий орган ўз навбатида суднинг қарорисиз, амалдорларнинг хоҳишига қараб провайдерлардан у ёки бу маълумотни тақиқлашни талаб қилишади»,— деб таъкидлашди юристлар.
Улар парламент қабул қилган қонун «амалдорларнинг истагига қараб ҳукуматни танқид қилган маълумотларни тақиқловчи» цензуранинг қуролига айланиб қолади деб хавотирланишмоқда.
«Бу қонун лойиҳаси Конституцияга қарши келади, сабаби Қирғизистонда цензурага ўрин йўқ. Конституциянинг бўлимига кўра, сўз эркинлигига, ёзиш ҳуқуқига ва оммавий ахборот воситаларига чеклов қўядиган қонунларни қабул қилиш тақиқланади», — деб ёзилган юристларнинг билдирувида.
Қонун қандай қабул қилинди?
28 июлда депутат Гулшат Асилбаеванинг «Ёлғон ва аниқ бўлмаган маълумотдан ҳимоя қилиш ҳақидаги» шов-шувли қонун лойиҳаси парламент томонидан қайта овозга қўйилиб қабул қилинди. Бироқ бунгача мазкур қонунни қараш кун тартибига киритилган эмас.
Бир қанча депутатлар йиғинда қайта овозга қўйишни сўрашди. Қонун лойиҳасини қабул қилишга 97 депутат «маъқул» деб овоз берди, беш халқ вакили «қарши» эканини билдирди. Энди қонун кучга кириши учун президент қўл қўйиши керак.
Мазкур қонун лойиҳаси ўтмай қолганда, шу куни депутатлардан қайта овоз беришни сўрашган — унда Бекешев бундай илтимос билан депутатларга президент маъмуриятининг вакили ўзи мурожаат қилганини билдирган. Бироқ илтимос амалга ошмаган.
Депутатлар «Ёлғон ва аниқ бўлмаган маълумотдан ҳимоя қилиш ҳақидаги» баҳсли қонун лойиҳасини президент Садир Жапаров билан давлат резиденцияда норасмий учрашувидан кейин қабул қилишди.
«Чойлашиш зое кетмабди, ҳамкасбларимни кўндирибди», — деб изоҳлади Бекешев. У президент билан учрашувга бормаган.
«Ёлғон ва аниқ бўлмаган маълумотдан ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонун лойиҳаси — бу «Маълумотни манипуляциялаш ҳақидаги» баҳсли қонуннинг қайта ишлаб чиқилган варианти. Қонун лойиҳасини бир йил олдин ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбеков тўлиқлаб, қайтадан ишлаб чиқиш учун ортга қайтарган.
«Маълумотни манипуляциялаш ҳақидаги» баҳсли қонун лойиҳасини депутатлар Гулшат Асилбаева билан Айнура Осмонова таклиф қилган. Бироқ кўпроқ Асилбаевага тегишли деб турғунларга сингиб қолган, сабаби у қонун лойиҳасини ҳимоя қилиб, танқид қилган фойдаланувчиларни «фейклар ва троллар» деб атаган.
Президент қонун лойиҳасини қайта кўриб чиқишга юборгандан кейин унутилиб қолган, бироқ 31 майда қонун лойиҳасининг келишилган вариантини ишлаб чиқиш учун келишув гуруҳини тузишган.
Қонун лойиҳасида Қирғизистоннинг барча сайтлари билан ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари ҳақида маълумот тўплаган бирор бир ягона идентификациялаш системасини тузиш ҳақида ёзилган. Ҳужжатда бундай базани қайси давлат органи тузиши, ким таъминлаши ва ким молиялаши кўрсатилмаган.
Шунингдек, бирор бир «ваколатли орган» интернет-провайдерлар, сайт эгалари ва сайтларнинг саҳифалари орқали барча анонимли фойдаланувчиларни идентификациядан ўтказиши керак. Ўз номига ёлғон, аниқланмаган маълумот тарқатилган жисмоний шахслар билан юридик шахслар ҳам шу «ваколатли органга» мурожаат қила олади.