«“Қиз-Буроқ” ансамбли бўлиб қолади». Токтомамбетов билан Сулайманов жанжаллашиб кетди

Парламентдаги йиғиндан скрин.

Жогорку Кенешнинг 28 июлида ўтган йиғинда «парламентга 4- депутат аёл бўлсин» деган квота киритиш таклифи қўллов топди. Бу таклифни депутат Аманкул Токтомамбетов берган. Қонун лойиҳасининг муаллифларидан бири депутат Альтинбек Сулайманов бунга қарши чиқиб, халқ вакиллари уришиб кетишди.

«Мен ҳақиқатдан ҳам аёлларни ҳурмат қиламан, бироқ ҳар бир депутатнинг иккинчисини аёл қилсак унда парламент бўлмайди, «Қиз-Буроқ» ансамбли бўлиб қолади», — деб аёлларни масхаралади Токтомамбетов.

*«Қиз-Буроқ» — 1977 йили фақат қизлардан тузилган вокал-чолғу ансамбли. Уни хизмат кўрсатган артист Гулшайир Садибакасова тузиб, кўп йиллар давомида бошқарган. Гуруҳни ҳозирда Садибакасованинг қизи Сайкал Садибакасова бошқаради.

Бунга жавоб қатори депутат Кожобек Риспаев аёл депутатлар эркак депутатларга қараганда масъулиятли ва ваъдага вафодор бўлишларини айтди. Шунингдек, депутат Айсулуу Мамашова квотани ўзгартиришга қаршилигини билдириб, «ижтимоий масалаларни ҳар доим аёл депутатлар кўтаради» деди.

«Сизлар бундай масалаларни кўтармайсизлар. Бирортангиз бошламайсиз, биз аёллар йиғилиб бошлаймиз. Айзаданинг воқеасигача мен бирор марта кўрмаганман. Кейин уйғона бошладинглар. Биз эса охирига етказамиз», — деди Мамашова.

Мазкур таклиф қўмитада қўллов топди. Шу сабаб депутатларда қарама-қарши фикр яралгани сабаб, спикер Талант Мамитов алоҳида овоз беришга қўйишни таклиф қилди. Бироқ Сулайманов Токтомамбетовдан таклифни ортга қайтаришни сўради.

Токтомамбетов билан Сулаймановнинг ўртасида айтишув бўлиб, бир қанча депутатлар уларни ажратишди. Токтомамбетов микрофонга келиб, бироқ квота бўйича таклифини ортга қайтариш бўйича айтмаган. Бундан аччиқланган Сулайманов унинг таклифи «ҳеч нарсани ҳал қилмайди» деди.

«Биз истаймизми йўқми мандатнинг 30% аёлларга берилади. Шунинг учун ҳозир бу қонунни шунчаки «нима» қилманглар. Аёл 4- ёки 5чими 30% квота билан бари бир таъминланади. Бу ҳеч нарсага таъсир қилмайди, анчадан бери худони зорини қилиб [ортга қайтаришни — таҳ.] сўрадик бўлмади. Овоз беринглар ўтказайлик, шу билан бўлди», — деди Сулайманов.

*Қонун бўйича парламентда аёл депутатлар 30% бўлиши керак. Бу норма 2007 йили қабул қилинган. Аниқроғи, амалдаги қонун бўйича 120 депутатнинг 36си аёл бўлиши керак. Бироқ мазкур квота бунгача сақланган эмас. 2018-2019 йиллари парламентда 20 депутат аёл бўлган.

Сайлов қонуни ҳақида

28 июлда Жогорку Кенеш «Президентни ва Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш ҳақидаги» конституциявий қонунга ўзгартириш киритишни учинчи ўқишда қабул қилди — уни 107 депутат қўллаб, иккиси қарши овоз берган.

Мазкур қонун лойиҳасига кўра, депутатларнинг сони 90га қисқарди. Шунингдек, парламентда бир мандатли сайлов округидан 36 депутат ва партиявий рўйхат билан 54 депутат бўлади. бундан ташқари, партиялар учун сайлов бўсағаси ҳам 5%га ўзгартирилган.

Қонун кучга кириши учун президент қўл қўйиши керак. Бунгача президент Садир Жапаров сайлов 2021 йилнинг октябрь ойида ўтишини айтиб келган. МСК раисаси Нуржан Шайлдабекова эса 28 июлдаги йиғинда сайлов ноябрь ойининг охирида ўтиши мумкинлигини айтди.