Чегарадаги жанжалда ёнган уйлар икки ойда қуриб битказилмагани танқид қилинди

222

Депутатлар Баткен вилоятида қирғиз-тожик чегарасидаги можарода бузилган уйлар ваъда қилинган икки ойда битмаганини айтиб ижройи ҳукумат ишини танқид қилишди.

«Ваъда бергандингиз: «Икки ойда қурилиш ишлари битиб, уйига киради» деб. Уч ой бўлиб қолдику [...] Тожиклар уй қуриб киритиб қўйди. Сизлар фақат ваъда беряпсизлар, бироқ пул бермаяпсизлар», — деди депутат Рискелди Момбеков.

*Тожикистон ҳукумати қирғиз-тожик чегарасидаги можарода бузилган 22 уйни қайта қуриб, калитини 4 июлда топширган. Бу уйларни қуришга тахминан 130 минг сомони (11,5 минг доллар) сарфлаган.

Архитектура, қурилиш ва турар-жой коммунал хўжалиги давлат агентлигининг статс-котиби Самат Бўрубаев бузилган 140 уйдан 60таси қурилиб битирилганини айтди.

«Бугун 15 киши кўчиб кирди. [ўлганларнинг оилаларига қурилаётган] 36 уй бўйича*: томлари ёпилди, ҳозир ҳовли қилиниб, кўкаламзорлаштирилиб, канализация, асфальт қуришмоқда», — деди Бўрубаев.

Иқтисод ва молия вазирининг ўринбосари Данияр Иманалиев турар-жойларнинг майдони 128 кв метрни тузиб, икки хонадан иборатлигини қўшимча қилди.

*Тожикистоннинг ҳарбий агрессиясидан ҳалок бўлган 36 қирғизистонликнинг оиласига Баткен шаҳрининг Чет-Булак ҳудудида уй қурилмоқда. Қурилишни «Ихлас» қурилиш компанияси ўз маблағига қуряпти.

Президентнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллигининг матбуот котиби Азат Курбанбеков «Клооп»га қурилиш битирилган уйлар Лайлак туманининг Максат қишлоғида эканини билдирди. Максат қишлоғига 83 уй қурилмоқда.

Шунингдек, Курбанбеков уйлар Баткен туманида қурилаётганини таъкидлаб, уларнинг қурилиши 31 августга тугайди деб ишонтирди.

Бир ҳафта олдин Баткен туманининг Оқсой қишлоғида 30га яқин турғун маҳаллий маъмурият ёнига митингга чиқишган. Улар можарода уйлари бузилганини айтиб, уйларнинг қурилиш ишлари бошланмаганидан норози бўлган.

Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг маълумотига кўра, Тожикистон ҳарбийларининг ҳужумидан Баткен вилояти бўйича 140 уй ва 84 объект ёнган. Баткен маъмуриятини қирғизистонликлар можарода 1 млрд. 305 млн. сомдан ортиқ зарар кўришганини маълум қилган.

Президент Садир Жапаров май ойида Баткенда аҳоли билан учрашганда «уйлар икки ой ичида тикланади, ўлганларнинг оилаларига миллион сомдан берилади» деб ваъда қилган.

Ҳозирда ҳукумат Баткен вилояти бўйича 46 ижтимоий объект қурилмоқда, унинг 16си шу йил фойдаланишга топширилиши керак керак. Данияр Иманалиев ижтимоий объектларни қуришга бюджетдан умумий 370 млн сом ажратилган деб билдирди.