Парламент чегара мухтор вакилларига қурол бериш таклифини қўллади

193
Кўктош қишлоғи 29 апрелда. Сурат: Дамира Юсупова

Жогорку Кенешнинг депутатлари 28 июлдаги йиғинда «Чегара ваколатлари» ҳақидаги қонунга ўзгартиришлар киргизди. Энди чегара ваколатлиларининг ҳуқуқлари кенгайиб, уларга қурол бериш ҳам қаралган.

Қонун лойиҳасининг ташаббусчиларидан бири депутат Абдивахап Нурбаевнинг айтишича, қонун лойиҳаси чегарани қўриқлаш ва ҳимоя қилишга, чегара назоратига ёрдамлашишга, ўлканинг мустақиллиги ва ҳудудий бутунлигига ҳужум қилишни олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик учун ишлаб чиққан.

Қонунга қандай ўзгартиришлар киритилди?

Чегара ваколатлари — ҳарбий хизмат ўтаган ва чегара ҳудудларида яшаган маҳаллий турғунлар. Бунгача улар чегарачиларга кўмаклашиб, уларга фақат маълумот бера олишган.

Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, «чегара ваколатлилари» деган мақомга эга бўлган турғунлар йилига икки мартадан кам бўлмаган ҳарбий тайёргарликдан ўтказилиб, ўқ отувчи қуролдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек, чегара ваколатлиларига ҳаёти ва соғлиғини ҳарбий хизматчиларнинг даражасида давлат суғуртаси берилиши қаралган.

Бундан ташқари, агар чегара ваколатлилари қуролли тўқнашувда яраланса, у «чегара аскари» мақомига эга бўлади.

Қирғизистонда 140 чегара ваколатлиси бор. Охирги беш йилда уларнинг орасида жароҳат олганлар ёки жабрланганлар бўлмаган.

Қурол қайси вақт берилади?

Депутат Нурбаев журналистларга интервью бериб, қонун лойиҳаси ҳақида айтиб берган. Нурбаевнинг Баткен вилоятидаги фаолларнинг сўзига таяниб, апрелнинг охирида бўлган қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можарода Тожикистон «оддий аҳолига қурол тарқатган» деган.

Соғди вилоятининг губернатори Ражжобой Ахмадзода (чап томонда) қуролли маҳаллий турғунлар билан. Сурат тахминан 1 майда олинган

Шу сабаб Нурбаев ва бир қанча депутатлар «Чегара ваколатлари» ҳақидаги қонун лойиҳасига ўзгартириш киритишни таклиф қилган.

«Биз шу қонунни яна ишлатиб, чегара ваколати бор одамларга бизнинг ўлкамизнинг чегарасига бошқа томондан ҳарбий агрессия бўлганда қурол беришга рухсат беришни кўзлаяпмиз. Сабаби улар руҳий, жисмоний-маънавий томондан текширилган ва ўқишдан ўтиб туришади», — деди Нурбаев.

Чегара ваколатлиларига қурол ҳарбий агрессия бўлганда берилади

Тожикистоннинг ҳарбий агрессияси

28 апрелда тожик томон Кўктош қишлоғидаги «Головной» сув тақсимлаш жойидаги симёғочларга ўзбилармонлик билан кузатув камера ўрнатишга ҳаракат қилиб, натижада икки ўлканинг фуқаролари ўртасида жанжал чиққан.

Можаро катта жанжалга айланиб, отишувлар оқибатида 189 қирғиз фуқароси яраланиб, уларнинг орасидан 36 киши ҳалок бўлган. Марҳумларнинг орасидан 25 киши «Головной» ҳудудига отилган миномётдан ўлган.

Тожик ҳарбийлари Баткен туманидан ташқари Лайлак туманидаги қишлоқларга ҳам ҳужум қилиб, умумий 129 уй ва 84 объект жабрланган.

Отишувни тўхтатиш келишуви 1 майда Қирғизистон билан Тожикистоннинг Миллий хавфсизлик қўмиталари бошчилари учрашганда кейин тасдиқланган. 3 майда эса икки томон қўшимча кучларни ва воситаларни давлат чегарасидан олиб чиқишга эришган.

Қирғизистоннинг бош прокуратураси тожик ҳарбийларининг ҳаракатларини «ҳарбий агрессия» деб баҳолаб, 2 майда чегарадаги можаро бўйича 11 жиноий иш қўзғалгани маълум қилинган.