«5%лик бўсаға, 90 мандат». Депутатлар сайлов қонунига тузатиш киргизишни маъқуллади

217

Парламент 28-июлда «Президентни ва Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш ҳақидаги» конституциявий             қонунга ўзгартириш киритишни учинчи ўқишда қабул қилди.

Сайлов ҳақидаги қонун лойиҳасини 107 депутат қўллади, иккиси қарши овоз берди.

Парламент қабул қилган қонун лойиҳасига кўра, овоз беришнинг янги системасини киритиш таклиф қилинмоқда. Унда Жогорку Кенешга 90 депутат сайланади. Ҳозирда 120 халқ вакили бор.

Сайлов системаси ҳам ўзгаради — аралаш система ишга тушади. Парламентга бир мандатлик сайлов округидан 36 депутат ва партиявий рўйхат билан 54 депутат сайланади. Бир мандатли округлардан ўзини ўзи кўрсатганлар ва партия аъзолари ҳам номзод бўла олади.

Партиялар учун сайлов бўсағаси ҳам 5%га ўзгартирилди. Бундан ташқари, тузатишларда ташвиқотчиларнинг максимал сони кўрсатилган — партиялар 10 мингдан ошмаган агитатор ёллай олади. Бир мандатли округдан чиққан номзодларнинг ташвиқотчиларининг сони 500дан ошмаслиги керак.

Шунингдек парламент гендер квотага ўзгартириш киргизди — аёлларга ҳар бир учинчи эмас, тўртинчи депутатлик мандат берилади. Қонун кучга кириши учун президент қўл қўйиши керак. Шунингдек, навбатдаги парламент сайлови қачон ўтиши айтилмаган.

Бунгача президент Садир Жапаров сайлов 2021-йилнинг октябрь ойида ўтишини айтиб келган. МСК раисаси Нуржан Шайлдабекова эса 28-июлдаги йиғинда сайлов ноябрь ойининг охирида ўтиши мумкинлигини айтди.