Талас тумани ҳокимининг ўринбосари пора олаётганда қўлга олинди

201

28- июлда Талас тумани ҳокимининг ўринбосари Т.К.Р 30 минг сом пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда миллий хавфсизлик давлат хизматининг матбуот бўлими маълум қилди.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, гумонланувчи тадбиркорликка рухсат қоғозларини бериш учун турғундан 50 минг сом пул талаб қилган. Қўлга олинган амалдор пулнинг 30 мингини олаётганда ушланган.

МХДҚ билдиришича, жиноятга алоқадор одамларнинг ҳаммасини аниқлаш ишлари бормоқда.

Мазкур факт жиноятларнинг ягона реестерига «Пора талаб қилиш» моддаси билан рўйхатга олиниб, судгача текширув иши бошланди.

Гумондор ҳозирда Талас вилояти ИИБнинг вақтинча сақлаш жойида.

Шу йилнинг 24-июлида Бишкек шаҳрининг вице-мэри Азамат Сагиндик ўғли қўлга олинган. У йўл бўйида жойлашган кафе эгасидан тўққиз минг доллар пора олишда гумонланмоқда.

Муаллиф: Дилде Шатонова