Орхан Инандининг аёли Рейхан Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Ахмет Садик Доганни судга берди. Бу ҳақда Инандининг адвокати Таалайгул Токтакунова билдирди.
«Сапат» қирғиз-турк лицейининг президенти Орхан Инанди Қирғизистондан турк махсус хизмати томонидан ўғирлаб кетилган — у Туркияда террор ташкилот деб топилган FETO билан алоқаси бор деб айбланмоқда.
Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Ахмет Садик Доган ҳам Инандини FETO ташкилоти билан алоқаси бор деб айблаган.
Рейхан Инанди Бишкекнинг Биринчи май туман судига мурожаат қилиб, Туркиянинг элчиси унинг турмуш ўртоғини «ФEТОнинг Марказий Осиёдаги етакчиси» деб айтганини ёлғон ва Инандининг обрўсига путур етказган билдирув деб топишни сўради.
«Ахмет Садик Доган менинг турмуш ўртоғим ҳақида ҳақиқатга тўғри келмаган маълумотлар тарқатди. Унда айтилганлар биргина Орхан Инандининг эмас, бутун бизнинг оилани обрўсига путур етказди. Айбсизлик презумпция принципига кўра, жиноятда гумон қилинган ҳар бир одам суд мажлиси ўтмагунча айбдор деб ҳисобланмайди», — деб таъкидлаган ариза.
Шунингдек, Орхан Инандининг аёли Туркия элчисини маълумотни рад этишини сўраган.
Ахмет Садик Доган «Вечерний Бишкек»га берган интервьюсида Орхан Инанди Марказий Осиёда ФEТОга етакчилик қилган, «оддий одамларни алдаб, уларнинг пулларидан ифлос мақсадларда фойдаланган» деб билдирган.
«Менимча «ўғирлаш» деган — нотўғри гап. Тўғриси — қўлга олиш ва судга ўтказиш. Шу билан Қирғизистон мустақиллигига таъсир кўрсатган», — деган у.
Орхан Инандини ўғирланиши
«Сапат» билим бериш муассасасининг президенти Орхан Инанди 31 майда Бишкекда бедарак йўқолган. Қирғизистонда у бир ойдан ортиқ қидирилиб, бошқа давлатларда ҳам Интерпол орқали изланган.
Бироқ унинг қаердалиги 5 июлда Туркиянинг президенти Режеп Тайип Эрдоган ўзи Инанди Туркияга махсус операция асосида олиб келинганини билдирганда маълум бўлган.
Унинг айтишича, Туркиянинг миллий разведка хизмати (МИТ) «террористик ташкилотнинг мансабдор аъзосини» ушлаб, Туркияга олиб келган. Шунингдек мазкур махсус операциянинг асосида Туркияга 100дан ортиқ одам етказилганини билдирган.
«Сапат» билим бериш муассасалари Туркиянинг диний олими Фетхуллах Гуленнинг ФEТО ҳаракати билан боғланади — у Туркияда террористик деб топилган.
12 июлда Туркия суди Инандини қуролли террористик ташкилотни бошқаришда гумон қилиб қамоққа олган.
TRT миллий телеканалнинг маълумоти бўйича, Орхан Инанди кўрсатмасида Туркияда террористик деб топилган FETO мухолифатчи ислом ташкилотига боғли маълумот берган. Журналистлар таъкидлашича, Инанди афв ҳақидаги қонундан фойдалангиси келмаган.
Орхан Инандининг адвокати Халил Ибрагим Йилмаз «Азаттык»қа интервью бериб, «Сапат» мактабининг президенти Бишкекда қирғиз миллатидаги уч киши томонидан ўғирланганини, Инанди уларни аввал кўрмаганини айтган.
Йилмаз Инанди айбини тан олмаганини ва тергов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортганини айтган. Шунингдек, ўзининг Қирғизистондаги фаолияти ҳақидаги саволларга очиқ жавоб берган.
Туркиянинг йирик «Анадолу» ахборот агентлиги (49% акцияси давлатга тегишли) 16 июлда ўлканинг бош прокуратураси «Сапат» билим бериш лицейларининг президенти Орхан Инандини 22,5 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраётганини билдирди.