Овоз сотиб олишда гумонланган «Бир Бол» номзодининг қайди бекор қилинди

30
Сурат: «Бир Бол» сиёсий партияси

Марказий сайлов комиссияси 27-июлдаги йиғинда Ўш шаҳар кенгашига ўтган «Бир Бол» партиясининг номзоди Саидисломбек Патидиновнинг номини бекор қилди. У овоз сотиб олишда гумон қилинмоқда.

Патидинов «Бир Бол»нинг рўйхатида №10 қаторда эди. Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси уни 7-июлда овоз сотиб олишда гумон қилиб қўлга олган.

Ўш шаҳридаги ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси Урмат Аттокуровнинг айтишича, Патидиновга боғлиқ иш бўйича суд қарори чиқмаганидан номзодга чора кўрилмаган.

МСКнинг раисаси Нуржан Шайлдабекова Ўш шаҳар ҲСКнинг қарорини нотўғри бўлганини айтди. Унинг айтишича, овоз сотиб олиш бўйича жиноий иш қўзғалган номзодларга огоҳлантириш берса бўлади ёки рўйхатдан чиқарса бўлади. бундан ташқари, Шайлдабекова партиянинг олган овозларини яроқсиз деб топса бўлишини таъкидлади.

*Бунгача МСК «Ынтымак»нинг номзоди Бахадир Латиханов овозларни сотиб олишда гумон қилинаётгани сабаб партияни сайловдан четлатишни кўзлаган. Шу сабаб 10-июлда «Ынтымак» Ўш шаҳар кенгашига сайловда қатнашишдан бош тортишга мажбур бўлган.

МСКнинг йиғинида Шайлдабекова Патидиновнинг номзод қатори рўйхатини бекор қилишни таклиф қилди, МСКнинг аъзолари буни бир овоздан қўллаб беришди.

Шу йиғинда овоз сотиб олиш учун МСК «Биздин Кыргызстан» партиясини сайловдан четлатиб, партиянинг олган овозларини яроқсиз деб топди. Ўш ШИИБдан «Биздин Кыргызстан»нинг номзодларига овозларни сотиб олиш бўйича уч факт қайд этилганини билдирди. Бироқ партиянинг вакили бунинг фақат бирига алоқаси борлигини айтди.

Марказий сайлов комиссияси 11-июлда Ўш шаҳар кенгашига бўлган сайлов натижасини тан олиб, «Биздин Кыргызстан»ни ҳисобга олмаганда уч партия ўтганини билдирди. Улар «Ата-Журт Кыргызстан», «Улуттар биримдиги» ва «Бир Бол».