26 июлда коронавируснинг янги 969 ҳолати аниқланди. Уларнинг орасида лаборатория тасдиқлагани — 845, клиник-эпидемиология тасдиқлагани — 124. Бу ҳақда республика штабдан билдиришди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳрида — 611;
- Чуй вилоятида — 86;
- Баткен вилоятида — 59;
- Жалолобод вилоятида — 88;
- Иссиқкўл вилоятида — 59;
- Ўш шаҳрида — 6;
- Ўш вилоятида — 22;
- Норин вилоятида — 20;
- Талас вилоятида — 18.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 159 089га етди.
Бир суткада 1 616 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 1 107, Чуй вилоятида — 179, Ўш шаҳрида — 71, Ўш вилоятида — 47, Талас вилоятида — 8, Иссиқкўл вилоятида — 28, Жалолобод вилоятида — 82, Баткен вилоятида — 77, Норин вилоятида — 17 бемор соғайди.
Бу билан ўлка бўйича 138 316 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 3 935 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 1165 киши оғир, 243 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 13 272 киши даволанмоқда.
Охирги суткада ўтказилган ПЧР таҳлиллари сони — 5 067 .
Бундан ташқари, бир суткада Бишкек шаҳрида — 8, Чуй вилоятида — 3, Иссиқкўл вилоятида — 2 COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 2 275 киши вафот этди.
Шунингдек, сутка давомида 24 тиббиёт ходимида коронавирус аниқлангани хабар қилинди. Бишкек шаҳрида — 19, Жалолобод вилоятида — 3, Иссиқкўл ва Чуй вилоятларида биттадан ходим COVID-19га чалинган. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 6 378га етди, улардан 5 685 тиббиёт ходими соғайди.