Талас: Болаларни машинанинг багажида олиб кетаётган ҳайдовчига жарима солинди

208

ИИВнинг матбуот хизмати 26-июлда Таласда болаларни машинанинг юкхонасида олиб кетаётган ҳайдовчига 5 500 сом жарима солинганини билдирди.

Тараз — Талас — Суусамир йўлида «багажда» кетаётган болалар

Муассасанинг маълумотига кўра, воқеа ҳақида маълумот 23-июлда ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган. Факт Талас ИИВнинг электрон журналига рўйхатга олинган.

Милиция ходимлари ҳайдовчини топиб, у Талас вилоятининг Кара-Ой қишлоғида яшашини аниқлашган. У болаларини Тараз — Талас — Суусамир йўлида «багажга» солиб ташиган.

«Ҳайдовчи қўшниларининг болаларини олиб, багажга солган, сабаби салонда бўш ўрин қолмаган. У Суусамир ҳудудига чўпонларнинг тўйига кетаётган бўлган», — деб билдиришти ИИВдан.

Натижада машина жарима майдонига тўхтатилиб, ҳайдовчига 5 500 сом жарима солинди.