Қирғизистон мустақиллигининг 30 йиллигига аталган логотип танланди

258

Маданият вазирлиги Қирғизистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан логотип танлаш синовини якунлади. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизмати билдирди.

Танловнинг ҳакамлар гуруҳи рассом Жаниш Жамурзаев, Рассомчилар иттифоқининг аъзолари Шакир Ариков билан Жениш Жанузаковнинг ижодини ғолиб деб топди.

Танловда ғолиб деб топилган ижод. Сурат: вазирлигининг матбуот хизмати

Логотипдаги қизил ранг — ўлка байроғининг ранги, унинг атрофидаги кўк ранг — гербнинг ранги. Гербда «Қирғиз Республикасининг мустақиллигига» деб ёзилган. Логотипнинг ўртасига лочин тасвири туширилиб, тоғлар билан бирга «30 йил» деган ёзув жойлаштирилган. Эмблема қирғиз миллий ўйинлари билан безатилган.

«Спутник» нашри логотипнинг эскизи расмий ҳужжатларда, жамоат тадбирларини уюштириш ва ўтказишда фойдаланишини ёзди.  Мусобақанинг мукофот фонди — 50 000 сом.

Қирғизистон 1991-йили 31-августда мустақилликка эришган.

Шу куни ўлканинг барча ҳудудларида расмий байрам тантаналари ўтказилади. Бироқ ўтган йили коронавирус пандемияси сабаб ва эпидемияга қарши чоралар туфайли байрам онлайн форматда нишонланиб, оммавий тадбирлар бўлмаган.

Шундай бўлса ҳам Ала-Тоо майдонида байрам тадбири ташкил қилиниб, ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбеков нутқ сўзлаган. Тадбир бутун ўлкага жонли эфирда намойиш қилинди.

Бу йил пандемияга қарамай ўлка мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган расмий тадбирлар ўтказилади. Байрамнинг режасида Бишкек шаҳрида ва ҳудудларда ўтувчи 100дан ортиқ тадбирлар бор.

Министрлар кабинети таъкидлашича, барча тадбирлар ўлкадаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб санитар стандартларга ва талабларга мос равишда ўтказилиши керак.

26-июлда Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев Қирғизистон коронавируснинг учинчи тўлқинидан ўтганини айтди. Ўлкада COVID-19нинг учинчи тўлқини бошлангани ҳақида вазирлик 15-июлда маълум қилган эди.