Садир Жапаров нимага қора кўз ойнагини ечмай юргани сабаби айтилди

50

Охирги бир неча кундан бери президент Садир Жапаров қуёшдан сақловчи кўз ойнакда юрибди. Бунга ижтимоий тармоқнинг фойдаланувчилари эътибор бериб, давлат раҳбари хонанинг ичида ҳам кўз ойнакни ечмаганидан ажабланиб савол беришмоқда.

Масалан, Жапаров 23-июль куни коронавирусга қарши эмланаётганда ва 26-июлда «”Алтын” қирғиз заргарлик заводига» борганда ҳам кўз ойнагини ечмаган.

Садир Жапаров «“Алтын” қирғиз заргарлик заводи» ишхонасида. Сурат президентнинг матбуот хизматидан

Садир Жапаров коронавирусга қарши эмланди. Сурат: Клооп

Бу саволга президентнинг матбуот хизмати «Акипресс» агентлигига берган интервьюсида жавоб берди.

«Давлат раҳбарига пастки сурманинг энтропиони ташхиси қўйилган ва операция қилдиришга мажбур бўлди», — деб тушунтирди президентнинг матбуот хизмати.

Сурмаларнинг энтропиони ёки оддий қилиб айтганда сурмаларнинг хилма-хиллиги — бу сурманинг чети билан киприклар кўзнинг ичига туриб қолувчи касаллик. Бу кўзни доим толиқишига олиб келади.