«Женго»нинг тансоқчиси Ўшнинг турғунини калтаклаб, пулини тортиб олишда гумонланиб қўлга олинди

23-июлда уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси, криминал «Женго»нинг 26 ёшдаги ҳайдовчи-тан соқчиси қўлга олинди. ИИВнинг матбуот хизмати у Ўш вилоятининг Қуршоб қишлоғининг турғунини калтаклашда гумон қилинаётганини билдирди.

«Юқорида айтилган фуқаро 2021-йилнинг 10-июлида бир неча фуқаролар билан биргаликда танага оғир зарар келтириш билан бебошлик ҳаракатларига қатнашган. Улар Ўш шаҳридаги кафеларнинг бирини яқинида Қуршоб қишлоғининг турғунини калтаклаб, пичоқ билан қўрқитишган», — деб ёзилади билдирувда.

ИИВ билдиришича, гумондорлар жабрланувчининг 1600 доллар ва 48 минг сом миқдоридаги пуллари солинган ҳамёнини тортиб олишган.

Мазкур факт Жиноят кодексининг «Бебошлик» моддаси билан рўйхатга олиниб, тезкор қидирув ишлари асосида Ўш шаҳрининг турғуни ушланган. Вазирликдан билдиришларича, гумонланувчи уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси сифатида ИИВнинг рўйхатида турган. У Ўш шаҳрининг вақтинча сақлаш жойига киритилди.

2019-йилнинг 15-октябрида Досонов ва унинг ҳайдовчиси йўл нозирларининг машинани тўхтатиш талабига бўйсунмагани учун қўлга олинган.

Милициядан машинанинг давлат рақами йўқ бўлганини ва уни қўлга олиш вақтида тўппонча топилганини билдиришган. Тўппонча қонуний равишда Досоновнинг ҳайдовчиси номига рўйхатга олинган.

Ҳайдовчига транспорт воситасини давлат рақамисиз бошқарганига 10 минг сом, хавфсизлик камарини тақиш қоидасини бузганига минг сом ва ИИВнинг ходимларини талабига бўйсунмагани учун 3 минг сом жарима солиниб қўйиб юборилган.

«Женго» ким?

Досонов — Ўшдаги уюшган жиноий гуруҳнинг бошчиси қатори «Женго» лақаби билан маълум. У жорий йилнинг 11 февралида қўлга олиниб, қамоққа киритилган.

Бироқ Досоновнинг адвокати Назгул Суйунбаева «Женго» МХДҚга ўзи келганини билдирган. Шунингдек, у Досоновнинг ўғлига ва собиқ аёлининг қариндошига ҳуқуқ тартибот органи томонидан гиёҳванд моддалар «ташланганини» таъкидлаган.

Бундан ташқари адвокат МХДҚнинг ходимлари Досоновга бунгача «халқ кўзига таслим бўлишни» таклиф қилганини очиқлаган. Адвокатнинг айтишича, махсус хизмати «Досонов оз ўтириб чиқади» деб ваъда қилган.

Бироқ Суйунбаева бу таклифдан бош тортгандан кейин махсус хизмат унинг уйида «ноқонуний» тинтув ўтказганини хабар қилган.

МХДҚ ўтган йилнинг 30 ноябрида Досоновни «мулкка қарши оғир жиноий иш қилишда иштироки бор» деб уни қидирувга берган.

Женго қўлга олингандан кейин 17 февралда МХДҚ уни «Жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштиришда» гумон қилаётганини хабар қилган. Шунингдек, Досоновга ва унинг яқин қариндошларига турли классдаги 19 автомашина, 15 турар-жой ва 35 ер участкаси расмийлаштирилганини билдирган.

Кадир Досонов 2015 йилнинг февралида милициянинг полковниги Толкунбек Шоноевни ўлдиришга буйруқ беришда айбланган. 2017 йили Қорасув туман ва Ўш вилоят судлари уни оқлаган. Кўп ўтмай бу қарорни Олий суд ҳам ўз кучида қолдирган.